"Наполи"дан таҳсинга сазовор статистика

Sherzod Nurmatov
13 окт 2022, 16:10
"Наполи" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги барча 4 та ўйинда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Айни дамда италияликларнинг янги мавсумда барча мусобақалардаги мағлубиятсиз серияси 13 та учрашувни ташкил қилади.

Кеча "Наполи" "Аякс"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Умуман олганда, неаполитанлар Чемпионлар Лигаси доирасидаги 4 ўйинда 17 та гол уриб, 4 та гол ўтказиб юборишган.

"Наполи"нинг барча мусобақалар бўйича 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси 11 ғалаба ва 2 дурангдан иборат. Умумий ҳисобда жамоа рақиблар дарвозасига 39 та тўп киритган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›