"Наполи" январь ойида трансферлар учун 50 миллион евро ишлатади

Narzulla Saydullayev
14 ноя 2013, 14:25
"Наполи" клуби президенти Аурелио Де Лаурентис қишки трансферлар учун 50 миллион евро ишлатишини маълум қилди.
"Январь ойида таркибни кучайтириш учун 50 миллион евро ишлатишимиз мумкин. Кам пул ишлатилса муваффақиятга эришиш қийин эканини биламан. Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига йўл олишимиз жуда муҳим, шунда биз кучайишимиз керак бўлади", — дейди Де Лаурентис Il Mattino нашрига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net