"Наполи" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
6 июн 2018, 14:14
"Реал" ҳимоячиси Ашраф Ҳакими фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, "Наполи" "қаймоқранглилар" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Жамоа янги бош мураббийи Карло Анчелотти тез-тез ротацияга қўл уриш ниятида. Неаполликлар Ашраф ўрнига "Зальцбург"дан Штефан Ляйнерни олиб келиши мумкин.

Сўнгги мавсум 19 ёшли Ашраф ЛаЛиганинг 9та учрашувида майдонга тушиб, 2та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia