"Наполи" Икардига қанча маош тўламоқчи экани маълум бўлди

Mirjalol Normatov
11 авг 2019, 10:26
"Наполи" ҳали ҳам "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардига бўлган қизиқишларини йўқотмаган.

AS хабарига кўра, неаполликлар аргентиналик ҳужумчи учун йилига 10 миллион евро маош тўлашга тайёр туришибди. Ҳозирда унинг хизматларига "Ювентус" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Икардининг "Интер" билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади. Унинг трансфер нархи 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўтган мавсумда у жамоаси таркибида 37 ўйинда қатнашиб, 17 гол урди ва 5 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS