"Наполи" – "Барселона": трибуналарда томошабинлар бўлади

Omonjon To`xtamirzayev
25 фев 2020, 17:57
Бугун Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида "Наполи" ва "Барселона" ўртасидаги биринчи учрашув бўлиб ўтади.

Неаполдаги ўйин қолдирилмайди ва трибунада мухлислар бўлади. Шаҳар Кампания территориясига тўғри келади ва у ерда ҳозирча коронавирус билан касалланган бирорта ҳам инсон қайд этилмаган. Аммо бутун Италияда бўлгани каби эҳтиёт чоралари албатта кўрилмоқда.

Италия ОАВдаги хабарларга кўра, "Барселона" делегацияси вакиллари Неаполга етиб келгани ҳамоноқ ҳарорати текширилган ва зарур чоралар кўрилган.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Gazzetta dello sport