UZ

Сўнгги янгиликлар

07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  0 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  5 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  50 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531

Наманган вилояти ҳокими ҳудудда Европа методикасини қўллаш истагида Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокими ҳудудда Европа методикасини қўллаш истагида

Кико Зуниганинг навбатдаги сафари сўлим водийнинг Наманган вилояти бўлди.

Тўрақўрғонда "Odil Junior" номи остида фаолият бошлаган болалар футбол клуби "JFL Tashkent" билан ҳамкорликда Кико Зунигани мактабда мастер-класс ўтказиш тадбирини ташкил этди.

Водий (Наманган, Қўқон, Фарғона, Андижон) футболини янгича, замонавий кўринишда аввалги мавқеини тиклашда ўзининг ёрдамини берган ҳолда яхлит водий лигасини ташкил этиб, водийнинг энг зўр истеъдод эгаларига Европа эшикларини очишни режа қилаётган Одил Аҳмедов илк қадамини "Odil Junior" орқали ташлаган эди.



Кико Зуниганинг Наманган вилоятига ташриф буюриши, вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоровни ҳам беътибор қолдирмади. Зуниганинг мастер-классига шахсан ўзи ташриф буюрган Хайрулло Хайитбоевич яқин кунлар ичида "Odil Junior" академияси учун махсус жой ажратилиши ва у ерда водийнинг энг сара футболчилари тарбия топиб, водий футболини юқори чўққига олиб чиқиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида испаниялик мутахассис, Ўзбекистонни кезиб чиқар экан, бу ерда футбол сир-сабоқларини ўрганаётган болаларнинг маҳоратига қойил қолганини, бу ҳақда албатта Испаниялик скаутларга айтишини таъкидлаб ўтди.



Ҳоким билан суҳбат қурар экан, агар барча шарт-шароитлар яратилса, ўзининг ҳам шу лойиҳада иштирок этишини маълум қилди.

"Odil Junior" жамоаси ташкил этилганига ҳали бир йил ҳам бўлмаганини эшитган Кико Зунига ўз ҳайратини яшира олмади ва шундай деди:
- Агар Сизларда 5-6 ойдан бери шуғулланаётган болалар жамоалари шундай ўйнаса, мутахассисларни ривожлантириш ва болалар ўртасидаги мусобақаларни кўпайтириш орқали Европани "эгаллашингиз" аниқ.




Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика