UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  0 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  11 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  30 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  3 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  14

Наманган “Вилоят ҳокими кубоги-2018” якунланди Янгиликлар

Наманган “Вилоят ҳокими кубоги-2018” якунланди

Наманган шаҳрида Наманган вилоят ҳокими кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Вилоят жамоаларига муносиб ёшларни танлаб олиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мусобақада бу сафар 12 та жамоа ғолиблик учун баҳс юритди.

Қатнашчилар дастлабки босқичда тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришдилар.
Гуруҳларда ғолибликни қўлга киритган жамоалар эса финал босқичда бош соврин учун курашиш имконига эга бўлишди. Ҳал қилувчи босқичда “Навбаҳор”, “Қурувчи”, 15-ДИМИ ва НОЗК жамоалари даврали тизим асосида бир-бирлари билан баҳс олиб боришди. Кучли тўртликдан ўрин олган учрашувлар анча кескин ва муросасиз руҳда ўтганлигини айтиш жоиз.

Айнан шу сабабли якунда “Навбаҳор”, 15-ДИМИ ҳамда НОЗК жамоалари бир хил олтитадан очко жамғаришди. “НавбаҳорУмид” футбол мактаби тарбияланувчилари иккита учрашувни йирик ҳисобда ғалаба қозонишгани сабабли тўплар нисбатига кўра ғолибликни қўлга киритишди. Иккинчи ўрин 15-ДИМИ жамоасига, насиб этди. Учинчи ўринни эса НОЗК жамоаси банд этди. Мусобақанинг тақдирлаш маросими 2 февраль куни ўтказилади.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика