Нагельсманн танқидлар ёмғири остида қолган Манени ҳимоя қилди
17 сен 2022 11:49
Янгиликлар
Нагельсманн танқидлар ёмғири остида қолган Манени ҳимоя қилди
"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн сўнгги пайтларда Германия клуби мухлислари танқидига учраган сенегаллик ҳужумчи Садио Маненинг ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мане ҳар доим ўз ўйинига тўғри муносабат билдиради. Қачон яхши ўйнаганини, қачон ёмон ўйнаганини ўзи ҳам тушунади. Садио жуда камтарин инсон. Ишончим комилки, у яна юқори савияда ўйнайди. У мен томондан тўлиқ қўллаб-қувватланади", – деди мутахассис.
30 ёшли Мане жорий мавсум "Бавария" сафида барча турнирларда 10 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар