UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  15 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

"Нафақат "Ал Садд"да, балки "Пахтакор"да ҳам ўйин тақдирини ҳал этадиган футболчилар бор" — Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Нафақат "Ал Садд"да, балки "Пахтакор"да ҳам ўйин тақдирини ҳал этадиган футболчилар бор" — Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани

ОЧЛ 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Пахтакор" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва жамоа сардори Егор Кримец қатнашишди.

Шота Арвеладзе: - "Очколар эътибори билан жуда қийин ва аҳамиятли ўйин бўлади. Футбол ўйнашни хуш кўрувчи жамоалар иштирокидаги қизиқарли учрашув бўлиши шубҳасиз. Рақиб ҳам, биз ҳам ўйинни назорат қилишни ёқтирамиз. Ўйлайманки, мухлислар эртага жозибадор футбол гувоҳига айланишади. Йўқотишлар йўқ. Сафдаги барча ўйинга шай ҳолатда. Ўзгаришлар? Буни олдиндан айтиб бермоқчи эмасман. Ҳаммасини эртага кўрасиз. 

Гуруҳимизда кучли жамоалар жамланган. Масалан ҳеч бир турда қайсидир жамоанинг ғалабаси мен учун сюрприз бўлмайди. Ҳозирги ҳолатда гуруҳдаги барча жамоаларда плей-офф босқичига чиқиш имконияти мавжуд. Ҳар бир ўйин бир-биридан фарқ қилади. Лекин ўйлашимча, бўлажак баҳс ҳам Тошкентдагидек томошабоп ва қизиқарли ўтади. Нафақат "Ал Садд" таркибида, балки бизда ҳам ўйин тақдирини ҳал этиб қўя оладиган футболчилар бор. "Пахтакор" сафида юқори сифатли ўйин кўрсатадиган ижрочилар етарли. Эртага ўйинда бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Албатта, ҳар бир ўйиндан кейин рақиб ҳақида янада янги ва керакли маълумотлар оласиз. Тошкентдаги баҳсдан кейин ҳам одатдагидек ўйинни қайта кўриб, рақибни янада чуқур ўрганиб чиқдим. Ўзим учун баъзи жиҳатларни белгилаб қўйдим. Умид қиламанки, эртага айнан шу тарафлардан фойда чиқарамиз".


Егор Кримец: - Эртага жуда мураккаб баҳс бўлади. Ҳар иккала жамоа учун бўлажак ўйин кўп нарсани ҳал қилиб бериши мумкин. Ўйлашимча, жамоалар жисмонан ва тактик томондан ўйинга тайёр. Умид қиламанки, эртага ғалаба ва омад биз томонда бўлади. Қатардан имкон қадар максимум очко билан Тошкентга қайтишга интиламиз. Биз эртага дуранг учун эмас, балки максимум натижа, яъни ғалаба қозониш илинжида майдонга тушамиз.

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика