МЮнинг 7 футболчиси ресторанга боргани учун карантинга олинди
01 авг 2021 14:17
Янгиликлар
МЮнинг 7 футболчиси ресторанга боргани учун карантинга олинди
"Манчестер Юнайтед" кеча "Престон"га қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиши керак эди.
Аммо коронавирус пандемияси сабабли ўйин ўтказилмади. Шу куни "Манчестер Юнайтед"нинг 7 нафар футболчиси ресторанда базмда қатнашган. Маҳаллий журналистларнинг ёзишича, Давид де Хеа, Бруну Фернандеш, Хуан Мата, Неманья Матич, Поль Погба, Виктор Линделёф ва Андреас Перейра ресторанда кўриниш берган. Шу боисдан жамоа изоляцияга олинган ва тезда коронавирус тестини топширган. Ҳеч кимда вирус аниқланмаган. Шундай бўлса-да, ушбу футболчилар яна бир неча кун давомида машғулотларда иштирок этмайди.
Энди футболчилар карантин қоидаларини бузгани учун клубга жарима тўлашади.
Фикрлар