Мюллер: "Қирол бўлишни истаймиз"

Mirjalol Normatov
23 авг 2020, 14:05
"Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллер ЕЧЛ финали доирасида ПСЖга қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тарихий ғалабани қўлга киритиш йўлида жиддий қадам ташлаш учун иштиёқимиз юқори. Кичик давр мобайнида биз учинчи совринни қўлга киритишимизга ишоняпман. "Бавария"нинг кўплаб футболчилари учун илк требл бўлиши мумкин.

ПСЖ таркибида индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар кўп. Улар олдингидан кўра анчагина кучайишган. Бирор футболчини ушлаб туриш қийин бўлади. Бироқ бизда Нойер бор.

Ўзимизга ишонамиз ва бугунги ўйинга юқори кайфият билан ташриф буюрамиз. Сўнгги қадамни ташлаш қолди ҳолос.

Бу ажойиб финал бўлади. Икки ажойиб жамоа. ЕЧЛни ютиб, Европа қироли бўлишни истаймиз", - деди Мюллер.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›