Мюллер: "Гвардиола "Бавария" билан шартномани узайтиришига умид қиляпмиз"

Aslanov Jasurbek
26 мар 2015, 13:16
"Бавария" ярим ҳимоячиси Томас Мюллер жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола клуб билан келишувни узайтиришига умид қиляпти.

"Биз барчамиз Гвардиола "Бавария" билан шартномани узайтиришига умид қиляпмиз. Унинг амалдаги шартномаси 2016 йилгача белгиланган. Шу сабабли, ҳавотирланишга сабаб йўқ. Кўрамиз нима бўлар экан. "Бавария" мураббийи бўлиш яхши, аммо ундан йирик натижалар талаб қилинади" - дейди Мюллер.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com