Мюллер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади — ОАВ
		
		10 июл 2024 16:29
        Янгиликлар	
	 
				 
				Мюллер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади — ОАВ
Ҳужумчи Томас Мюллер Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилди, деб хабар берди "Bild".
			Германия терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионати чорак финалида Испанияга қўшимча вақтда мағлуб бўлди (1:2).
Ўша ўйиндан сўнг 34 ёшли Мюллер терма жамоадаги фаолиятини тугатишга мойиллигини, бироқ аввало бош мураббий Юлиан Нагельсманн билан келажагини муҳокама қилишини айтди.
Мюллер Германия термасидаги дебютини 2010 йилнинг март ойида Аргентинага қарши ўртоқлик учрашувида (0:1) ўтказган. У 131 та халқаро ўйинда қатнашган (45 та гол) ва тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турибди: фақат Лотар Маттеус (150 ўйинда 63 та гол) ва Мирослав Клозе (137 ўйинда 46 та гол)да ундан кўпроқ.
Мюллер Германия терма жамоаси таркибида 2014 йил жаҳон чемпиони бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
17:48
                Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!   6
            12:37
                Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди   18
             championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар