МЮ ва "Ман Сити" пандемия шароитида озиқ-овқат фондига 50 минг фунтдан хайрия қилишди

Alisher
21 мар 2020, 16:57
"Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" коронавирус шароитида озиқ-овқат фондларига молиявий ёрдам кўрсатди.

Клублар аҳоли учун ижтимоий ёрдам бериш мақсадида 50 минг фунтдан ёрдам хайрия қилишди.

Олдинроқ, маҳаллий озиқ-овқат фондларига қўшма ёрдамни иккала жамоа мухлислари ташкил этишган эди.

МЮ ва "Ман Сити" қўшма баёнотда мухлисларнинг ташаббуслари билан фахрланишларини ва акцияга қўшилишларини билдиришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/ManCity