UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  1 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  11 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  2 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  14 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  5 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13

МЮ сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолди: МЮ - "Челси" 1:1 Янгиликлар

МЮ сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолди: МЮ - "Челси" 1:1

Англия премьер лигасининг 9-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Манчестер Юнайтед – Челси 1:1
26 октябрь, 21.00, «Олд Траффорд»
Голлар:
Дрогба 53, - 0:1.Ван Перси 90+4, - 1:1.
Манчестер Юнайтед
– Д
е Хеа, Блинд, Шоу, Смоллинг, Рохо, Рафаэл, Янузай, Ди Мария, Феллайни, Мата (Уилсон, 66), ван Перси.
Челси
Куртуа, Иванович, Терри, Кэйхилл, Филипе Луис, Фабрегас, Матич, Оскар (Оби Микель, 65), Виллиан (Зума, 90+2), Э. Азар (Шюррле, 89), Дрогба.
Огоҳлантиришлар:
Рафаэль 12, Дрогба 21, Матич 38, Фабрегас 50, Оскар 62, Азар 86, ван Перси 90+4. 


                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           
ЯНГИЛАШ

90+5. Учрашув якунланди. Ажойиб баҳсда ғолиб аниқланмади. Моуриньо ҳамда Ван Гал ўйиндан сўнг бир бирларини табриклаб қўйишди. Навбатдаги матнли трансляцияларда учрашгунча!

90+4. Ди Мариянинг тўп узатишидан сўнг Феллаини тўпни боши билан дарвозага йўллади, Куртуа тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Ван Перси дарвозага йўллади - 1:1.

90+4. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ВАН ПЕРСИИИИИИИИИИИИ! 1:1

90+4.
МЮ жарима тўпига эга гол бўладими?

90+3. Четлатиш! "Челси". Иванович! Иккинчи сариқни олган Бранислав майдонни тарк этди

90+2. Ўзгариш. "Челси". Виллиан ўрнига Зума тушди

90+1. ДИ МАРИЯ! 30 метрлардан чап оёқда йўлланган зарбадан сўнг Куртуа тўпни ушлаб қолди

90. Ўйинга тўрт дақиқа қўшиб берилди

88. Ўзгариш. "Челси".
Азар ўрнига Шюррле тушди

87.
Жарима тўпидан сўнг Янузай Ивановични йиқитди...ва ҳужум узилиб қолди

86. Огоҳлантириш. "Челси".
Азар

83.
Янузай бурчак тўпини амалга оширди, Рохо тўпга ета олмади. Куртуа майдонда ётибди. Рохо билан тўқнашиб кетган экан

80.
Рафаэлнинг пасидан сўнг Уилсон боши билан зарба берди, ноаниқ

79. Янузай!
Жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

78. Яна бир вазият! Яна Ван Перси!
Бу сафар ўткир бурчакдан чап оёғи билан зарба берди! Тўпни Куртуа қайтарди!

75. ЗАРБАААААААА! Ван Персининг зарбасидан сўнг тўп Матичнинг қорнига тегиб қайтди!
Неманьяга ёрдам керак. Уни шериклари ўзига келтиришди

72.
Негадир голдан сўнг МЮ эмас "Челси"да кўпроқ имконият бўлаётгандек...

68. ЗАРБАААААААААА! ИВАНОВИЧ! Жарима майдони ичига кириб борган ҳимоячи дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди, ноаниқ!

66. Ўзгариш. МЮ.
Мата ўрнига Жеймс Уилсон тушди

65. Ўзгариш. "Челси".
Оскар ўрнига Оби Микел тушди

65.
Ди Мария бурчак тўпини амалга оширди, Смоллинг зарба берди, ноаниқ

63. Огоҳлантириш. "Челси".
Иванович

63.
Ди Мария энди чап қанотга ўтиб олди, ҳозир Иванович уни йиқитди.

62. Огоҳлантириш. "Челси".
Оскар.

61.
"Боруссия М" - "Бавария" учрашувининг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади

60. ВИЛЛИАН!! ДЕ ХЕА!!! Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарба аниқ эди, лекин испаниялик посбон ажойиб ўйнашда давом этмоқда!

56.
"Челси" ҳисобни очган заҳоти ўз дарвозаси олдига "автобус" қўйди

54.
МЮ энди ҳужумга ўтади, бу аниқ, демак ўйин қизийди!

53. Бурчак тўпидан сўнг Дрогба боши билан мезбонлар дарвозасини ишғол қилди - 0:1.

53. ГОООООООООООООООООООООЛ! 0:1. ДРОГБАААА!

52. ЗАРБАААААААААААА! ФАНТАСТИКА! ДЕ ХЕАААААААААААА! ДАҲШАТ!!!! Азар бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди Де Хеа тўпни қайтарди!

51. ЗАРБААААААААА! Бурчак тўпидан сўнг Феллаини зарба берди! Жуда хавфли лекин бироз ноаниқ!

50. Огоҳлантириш. "Челси".
Фабрегас

50. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Дронгба-Иванович-Оскар-Фабрегас комбинацияси голга олиб келиши мумкин эди! Сеск зарба бера олмади!

48.
Жамоалар иккинчи бўлимни биринчисидан ҳам сокинроқ бошлашди

46.
Де Хеа ва Блинд бир бирларига тўпни икки уч марта ошириб туришди, Смоллинг эса хатога йўл қўйди

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45+2. Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ГОООООООЛ! Йўқ... 15 дақиқа танаффус

45+1.
Ҳозирча аниқ зарбалар бўйича МЮ устунликка эга: 3:1.

45. Фил Дауд биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди

45.
Ди Мария тўпни жарима майдони марказида турган Матага оширди, "Челси"нинг собиқ футболчисининг зарбаси ўхшамади

44.
Иванович ҳозир жарима майдони чизиғи ёнгинасида Янузайни йиқитди. Хавфли жарима тўпи. Фил Дауд ўзининг спрейини қўлга олди...

43.
Дастлабки бўлимда гол бўлмайдиганга ўхшайдур...

41. Жавоб ҳужуми. Матанинг пасидан сўнг Янузай чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб зарба берди, хавфли лекин бироз ноаниқ!

40. ЗАРБААААААААААААААААА! ДРОГБАААААААААААААА! ДЕ ХЕААААААААА! ҚОЙИЛ! Оскар тўпни жарима майдони ичида қабул қилиб орқароқда турган Дрогбага ташлади, унинг кучли зарбасидан сўнг Де Хеа оёқлари билан тўпни қайтарди!

39.
Янузай чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Кэйхилл тўпни қайтарди.

38. Огоҳлантириш. "Челси".
Матич

37.
Азар ва Рохо тўқнашиб кетишди ҳакам индамади. Матич эса ван Персини йиқитди. Жарима тўпи

36. ДИ МАРИЯ!
Жарима тўпини тўғри дарвозага йўллади, Куртуа уни "Реал"да ўйнаб юрганида яхши танирди, ҳозир ҳам тўпни ушлаб олди.

34. Азар жарима тўпини амага оширди, Смоллинг Ивановични йиқитди, Дауд бу вазият пенальтига тортмаслигини кўрсатди

34.
Феллаини Фелипе Луисга тарсаки тушурди, Фил Дауд Маруанга "понятка" берди

33. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Виллиан Рохонинг хатосидан сўнг дарвозага қараб борди, лекин Смоллинг шеригининг хатосини тўғрилаб юборди. Акс ҳолда...

32. Шу саҳифада ҳозиргина бошланган "Боруссия М" - "Бавария" учрашувининг натижасини ҳам бериб борамиз. Таклифларга биноан

30.
Учрашувнинг дастлабки ярим соати ортда қолди ҳамон гол йўқ

28.
Ди Мария ва Матич тўқнашиб кетишди. Майдонга Эва Карнейро ҳоним тушиб келдилар...бу ким дейдиган одам бўлмаса керак..."Челси"нинг шифокори

27.
Уэйн Руни албатта баҳсни стадиондан кузатмоқда. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳужумчи ўзига яраша "модний". Қора куртка кийиб олган

25.
"Челси"нинг ҳужуми, Виллиан жарима майдони ичида тўпни шерикларига ошира олмади

24.
МЮ ташаббусни ўз қўлига олмоқда. Ҳисоб очилиши мумкин эди

23. ЗАРБАААААААА! Яна Ван Перси! Бу сафар боши билан йўллаган зарба дарвозанинг юқорисига кириб кетаётганди, Куртуа тўпни қўллариб билан ушлаб олди!

22. ЗАРБАААААААААААААААА! ВАН ПЕРСИИИИИИИИ! КУРТУАААААААААА! Ажойиб пасдан сўнг ван Перси бирга бир вазиятга чиқиб борди берилган зарбадан сўнг Куртуа тўпни қайтарди!

21. Огоҳлантириш. "Челси".
Дрогба

19.
Жарима майдонига узатилган тўпни Смоллинг дарвозага йўллади, ноаниқ

18.
Чамаси 30 метрлардан жарима тўпи, Куртуа жонли деворга бақирмоқда...одатий ҳолат

18.
Ди Мария ҳозир марказда пайдо бўлди ва Матичдан қочиб кетди, Неманья уни қўполлик билан тўхтатиб қолди

15.
Бугун Ди Мария ўнг қанотда ўйнамоқда, Фелипе Луис анча терлайди бу аниқ...

14. Хавфли вазият!
Жарима майдонига оширилган тўпни Иванович дарвозага йўллашга уринди, ноаниқ. Кейинги вазиятда Дрогбанинг боши билан йўллаган зарбаси ҳам дарвозага бормади

13.
"Челси" жарима тўпига эга бўлди. Фабрегаснинг жарима майдонига оширган тўпи Де Хеага насиб қилди

12. Огоҳлантириш. МЮ.
Рафаэль

10.
МЮнинг чап қаноти фаол. Янузай ҳозир Шоуни олдинга бошлади, Люк сал қолса дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетарди. Кэйхилл ўз ўрнида

9.
"Челси" футболчилари иккинчи бор оддий вазиятда хато қилишмоқда...ҳаяжонданми бу?

8. ДИ МАРИЯ! Чап қанотдан бошланган ҳужумни Анхель кучли зарбаси билан якунлади, кучли лекин ноаниқ зарба!

7.
Дастлабки дақиқаларда мезбонлар сафида Феллаини анча фаол...

6.
Гари Кэхилл олдинга борди, тўпни чап қанотдаги Азарга оширди, Эден тўпни тўхтатишда хато қилди, оддий вазият эди

5.
"Челси"нинг яна бир ҳужуми...Азар жарима майдони ичида! Феллаини "корпус" билан тўпни олиб қўйди. Эден салга йиқилиб олгани йўқ! Маладес. Ўйин давом этади

4. Хавфли вазият!!! Ван Перси тўпни Феллаинига оширди, унинг товони билан йўллаган зарбаси ўхшамади. Кейинги ҳужумда Ди Мария тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади! Ноаниқ

3.
Бўйи узуууун Феллаини тўпни қайтариб юборди ва қарши ҳужумни бошлаб берди, Ди Мария олдинга ўтмоқда

3.
"Челси" кетма кет икки бор бурчак тўпини амалга оширди.

2. Илк хавфли вазиятни меҳмонлар ташкил этишди. Рохонинг хатоси туфайли Дрогба тўпни Оскарга ташлади, унинг зарбаси йўлига Смоллинг тўғаноқ бўлди!

1.
Тошкентда шиддат билан қор ёғмоқда. Манчестерда эса ҳаво очиқ, Моуриньо кастюм шим кийиб олиб бўйнига шарф тақиб олган...

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ. Демак бошладик!


- Луи Ван Гаал ва Жозе Моуриньо бир неча йиллар аввал бирга ишлашган. Шу сабабли иккала мураббий бир бирини жуда ҳурмат қилади. Аммо майдонда жанг бўлиши аниқ!

- "Челси" сафида Диего Коста йўқ, Лоик Реми ҳам туша олмайди. Лекин қолган ўйинчилар улардан ҳеч ҳам қолишмайди. Демак ажойиб ўйин кўрамиз, бунга шубҳа йўқ...

- Бугун МЮ сафида жароҳат олган Фалькао ва Фил Жонс йўқ, Руни ҳамон дисквалификациясини ўтамоқда

- МЮ ва "Челси" ўртасидаги баҳсни сизлар билан Нарзулла бирга кузатиб боради. Тўлқин акага "срази" салом

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Англияда катта ўйин бошланмоқда.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика