UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  0 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  6 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64

МЮ собиқ футболчиси: "Клопп Симеоненинг услубини танқид қилиб адашди, чунки..." Янгиликлар

МЮ собиқ футболчиси: "Клопп Симеоненинг услубини танқид қилиб адашди, чунки..."

"Манчестер Юнайтед" собиқ форварди Димитар Бербатов "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг "Атлетико" устози Диего Симеонега қаратилган гапларига изоҳ берди.

"Симеоне ўзининг усулларига эътибор қаратиши ва Клопп нима деганига парво ҳам қилмаслиги керак. Юрген "Атлетико"нинг ҳимоясини танқид қилиб адашди. Бу Симеоне ўз жамоаси учун танлаган усулдир.

Чоло [Симеонени шундай аташади]га бўлаётган танқидлар тўхтатилиши керак. "Ливерпуль" "Атлетико" қандай ўйнашини билиб ҳам, уларни мағлуб эта олмади.

Бундан ташқари, Симеоненинг услуби жамоага жуда катта ёрдам берди. У "Атлетико"ни икки бор Чемпионлар Лигаси финалига қадар олиб чиқди, Ла Лигадаги "Барселона" ва "Реал" жамоаларининг гегемонлигига барҳам берди. Аслида, Диего "Атлетико"ни ҳақиқий машинага айлантирди, шунинг учун ҳеч ким унинг усулларига содиқ қолгани учун танқид қилмаслиги керак", - дейди Бербатов.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ЧЛ 1/8 финал доирасида "Ливерпуль"ни икки ўйин натижасига кўра 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, амалдаги чемпионларни мусобақадан чиқариб юборди.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика