МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин
09 окт 12:39
Янгиликлар


МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин
Саудия Арабистони Кўнгилочар тадбирлар бош бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шайх "Манчестер Юнайтед" тез орада янги хўжайинга эга бўлиши мумкинлигини айтди.
Яқинда "Юнайтед" устидан назоратни сақлаб қолган Глейзерлар оиласи қатарлик шайх Жассимнинг қизиқишини рад этиб, ўз клубидаги 27,7 фоиз улушини сэр Жим Ратклиффга 1,25 миллион фунтга сотди.
Глейзерлар ва Рэтклифф "Юнайтед"нинг асосий акциядорлари бўлиб қолмоқда, аммо уларнинг даври тугаётган бўлиши мумкин.
"Бугун мен эшитган энг яхши хабар шуки, "Манчестер Юнайтед" клубни янги инвесторга сотиш бўйича келишувни якунлаш босқичида... Умид қиламанки, у аввалги хўжайинларидан яхшироқ бўлиб чиқади", – деди Ал аш-Шайх.
Бу янгилик "Юнайтед" бу мавсумда Саудия Арабистонида кўргазмали ўйинлар ўтказиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги миш-мишлар фонида пайдо бўлди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар