

Англия клуби бу мавсум еврокубокларда иштирок этмаяпти ва шу сабабли кам ўйин амалиётига эга. Ечимлардан бири қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишдир.
МЮ қулай об-ҳаво шароити ва жозибадор молиявий таклифлар туфайли Саудия Арабистонини устувор вазифа сифатида кўрмоқда. "Юнайтед"дагиларнинг жамоа собиқ футболчиси Криштиану Роналду ўйнаётган "Ал Насср"га қарши ўйин катта даромад келтиради.



