МЮ футболчиси келишилган учрашувда иштирок этгани учун суд олдида жавоб беради
Aslanov Jasurbek
4 фев 2015, 17:18
2011 йилнинг май ойида Испания чемпионатининг келишилган ўйинига алоқдорлиги туфайли "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андер Эррера суд қаршисида жавоб беради.
Хабарларга кўра, Эррера қолган шубҳадагилар билан 25 февралда судга келиши маълум қилинган. Шубҳаланувчилар орасида олдинроқ Япония терма жамоаси бош мураббийлигидан ҳайдалган "Сарагоса"нинг собиқ устози Хавьер Агирре ҳам бор.