МЮ Эквадор термаси футболчиси учун курашга қўшилди

Sherzod Nurmatov
29 ноя 2022, 10:54
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Эквадор терма жамоаси аъзоси Мойсес Кайседони қўлга киритмоқчи.

21 ёшли "Брайтон" ярим ҳимоячиси Кайседо "Олд Траффорд" иерархиясини жиддий қизиқтириб қўйди. "Қизил иблислар" бу футболчини ўз сафида кўришни истайдиганлар қаторида "Ливерпуль" билан рақобатга киришади. 

Кайседо ушбу мавсум Премьер-лига клуби таркибида жами 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Шунингдек, ярим ҳимоячи Эквадор терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионатида 2 та ўйинда иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports Germany