МЮ Де Хеанинг ўрнига номзод топиб қўйди

Mirjalol Normatov
7 апр 2019, 12:58
"Эвертон" дарвозабони Жордан Пикфорд фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.

"Goal" хабарига кўра, манкунианликлар раҳбарияти посбонни ёзда "Реал"га ўтиши мумкин бўлган Давид Де Хеанинг ўрнига муносиб номзод деб ҳисоблашмоқда.

2018 йилдан буён Пикфорд Англия термасининг асосий посбони бўлиб турибди. Қайд этиш керак, "Юнайтед"да ҳали бирор марта ҳам асосий посбон англиялик бўлмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal