МЮ "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин

Mirjalol Normatov
28 сен 2018, 20:53
"Манчестер Юнайтед" "Челси" ҳимоячиси Гари Кэхилнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

The Mirror хабарига кўра, 32 ёшли футболчининг манкунианликка айланишини бош мураббий Жозе Моуриньо истамоқда. Трансфер қишдаёқ амалга оширилиши мумкин. Мураббий ва ҳимоячи "Челси"да бирга ишлашган.

Кэйхилл бу мавсумда янги бош мураббий қўл остида кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Олдинроқ англияликка "Галатасарой" жамоасидан қизиқишлар борлиги айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›