Мхитарян яна собиқ жамоасига қайтиши мумкин
08 янв 2019 11:59
Янгиликлар
Мхитарян яна собиқ жамоасига қайтиши мумкин
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Лондон жамоасини тарк этиши мумкин.
"The Sun" хабарига кўра, агарда "Арсенал" "Барселона" футболчиси Денис Суарес билан шартнома имзолайдиган бўлса, арманистонлик футболчи жамоадан кетади. У ўтган йилнинг январидан буён "канонирлар" шарафини ҳимоя қилаётганди.
Ярим ҳимоячининг жамоаси билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ҳозирда футболчига "Манчестер Юнайтед" даъвогарлик қилмоқда. "Қизил иблислар" 29 ёшли футболчини жамоага қайтаришга тайёр бўлиб турибди.
Фикрлар