

Мхитарян "Хоффенхайм"га қарши баҳснинг 80-дақиқасида ўз жамоаси учун мухим голни урди, ўша пайтда "Боруссия" мағлубиятга учраётган эди, кейин эса арманистонлик голли пас берди. Натижада дортмундликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Мхитарян мухлисларнинг 47% овозига эга бўлиб, сўровномада ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни "Герта" ҳужумчиси Ведад Ибишевич, учинчисини "Ганновер" ҳимоячиси Кристиан Шульц эгаллади.



