Мухтор Қурбонов: "Шўртан" футболчиларига август ойидан буён маош берилгани йўқ"
15 дек 2015 12:03
Янгиликлар
Мухтор Қурбонов: "Шўртан" футболчиларига август ойидан буён маош берилгани йўқ"
Ғузорнинг "Шўртан" клуби бош мураббийи Мухтор қурбонов "Футбол Экспресс" газетасига янги мавсум олдидан жамоадаги муаммолар ҳақида гапириб ўтди.
"Ҳозирча "Шўртан"дан кетганим йўқ. Лекин жамоада қилиниши керак бўлган масалалар бор. Август ойидан буён футболчиларга иш ҳақлари берилгани йўқ. Шу боис янги йилга қадар ўтказишимиз керак бўлган дастлабки йиғинни ўтказа олармикинмиз деб ўйланиб турибман. Янги футболчиларни таклиф қилиш борасида ҳам иккиланиб турибман. Шу кунларда раҳбарият билан учрашаман. Умид қиламанки, вазият ижобий томонга ўзгаради. Тезроқ йиғинни бошлашимиз керак. Янги қайтараман: ҳозирча клубдан кетганим йўқ", - дейди Мухтор Қурбонов.
Эслатиб ўтамиз, "Шўртан" клуби 2015 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионатини 11-ўринда тугатди.
Ўхшаш янгиликлар
23:48
Анвар Бердиев: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик камчилиги қон билан кириб, жон билан чиқар экан" 5
Фикрлар