UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Мухтор Қурбонов: "Шокдаман" Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: "Шокдаман"

"Шўртан - "Олмалиқ" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мухтор Қурбонов ўз фикрларини билдирди.

"Нима дейишга ҳайронман. Шокдаман. Кетма-кет учинчи ўйинда очко йўқотдик. "Насаф" билан ўйин охирида иккита гол ўтказдик, "Андижон"да вазиятлардан гол ура олмадик, бугун ҳам 90+5-дақиқада гол ўтказиб юбордик. Жамоанинг руҳий ҳолати юқори даражада эмас деб ўйлайман. "Олмалиқ" жамоаси яхши шаклланган. Уларга қарши муносиб ўйнадик, лекин натижа бизнинг фойдамизга бўлмади", - дейди Мухтор Қурбонов.

"Таркибимиздаги кўп йигитлар асосан ўртамиёна жамоаларда ўйнашган. Шу боис сўнгги дақиқаларда шогирдларим концентрацияни йўқотиб қўйишмоқда. Рақиб 10 нафар футболчи бўлиб ўйнаётганди, шунчаки тўпни ўзимизда ушлаб туриш керак эди. Буни ҳам эплай олмадик".

"Ҳимоямизда муаммо борлиги тўғри. Бу чизиққа легионер Дарко Станоевични олиб келганмиз. Қолганлар ўртамиёна ўйинчилар. Ҳимояда пала партишлик бўлмоқда. Бунинг устида иш олиб бораяпмиз".

"Жамоада ҳеч қандай муаммо йўқ. Ички муҳит яхши. Молиявий ҳолат ҳам жойида, ҳомийларимиз доим бизга эътибор қаратаяпмиз".

"Асрор Алиқуловда кичик жароҳат бор. У яқинда даволанди. Унинг тажрибасига таянамиз, фақат тўла тузалиб олишини кутамиз". 


Шаҳбоз Беғамов ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика