UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3

Мухтор Қурбонов: "Февралда Туркияда йиғин ўтказамиз" Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: "Февралда Туркияда йиғин ўтказамиз"

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси бир йиллик танаффусдан сўнг яна олий лигага қайтди.
Энди улар биринчи лигага бошқа қайтмоқчи эмас. Шу боис келаси мавсумга пухта тайёргарлик кўриш ниятида. Бош мураббий Мухтор Қурбонов билан суҳбатлашганимизда, таркибдаги ўзгаришлар хусусида тайинли гап айта олмасада, жамоанинг қишки йиғин режаларини маълум қилди.

- Янги мавсумга тайёргарлик жараёни тўрт босқичдан иборат бўлади. Ҳозир футболчилар таътилда. Лекин биз мураббийлар янги режалар борасида ишлаяпмиз. 15 декабрь куни йигитларни Ғузорда йиғамиз. 28 декабрга қадар тикланиш машғулотларини олиб борамиз. Сўнгра янги йил муносабати билан футболчиларга қисқа муддатли дам берилади. Янги йилдан чинакам йиғин бошланади. Январь ойининг учинчи кунидан бошлаб, Тошкентда йиғиламиз ва у ерда 18гача машғулот ўтказилади. Кейин уч кун яна дам бериб, 21 январдан яна пойтахтда тўпланамиз. Икки ҳафталик йиғин ўтилгач, қисқа муддат дам оламиз. 5 февраль куни эса хорижга жўнаб кетамиз. Туркияда 19 февралга қадар бўлишни режалаштирганмиз. Тўғриси, ҳозир чемпионат тақвими йўқлиги учун ҳозирча режамиз шулардан иборат. Қолганини вақт кўрсатади - дейди Мухтор Қурбонов.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика