Айни пайтда Брисбен шаҳрида бўлиб турган мухлисларимиз ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўришмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клуби сардори учрашувдан олдин Абдураҳмон Фозилов сайтимизга қисқа интервью берди.
"Хитойга қарши ўйин биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Хитойлик мухлислар жуда кўп бўлиши табиий, лекин биз олдин айтганимдек улардан ҳам яхшироқ мухлислик қилмоқчимиз! Мухлислар билан келишиб меҳмонхонадан стадионгача бўлган 3 километр масофани пиёда босиб ўтмоқчимиз. Стадионга қадар барчамиз барабанларни чалиб, ўйин-кулгу билан борамиз. Насиб қилса Ўзбекистон терма жамоаси бугун халқимизни хурсанд қилади", - дейди Абдураҳмон Фозилов.
Эслатиб ўтамиз, Хитой - Ўзбекистон учрашуви маҳаллий вақт билан 19:00да (Тошкентда 14:00 бўлади) бошланади.
Нарзулла Сайдуллаев