UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  4 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  33 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Мухлисларга мурожаат! Гейнрих билан хайрлашув учрашуви ташкил қилинишини истайсизми? Янгиликлар

Мухлисларга мурожаат! Гейнрих билан хайрлашув учрашуви ташкил қилинишини истайсизми?

Яқинда Голландия терма жамоасининг XXI асрдаги афсонаси Уэсли Снейдерни терма жамоадаги хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди.



Биз ҳам ўз қаҳрамонларимизни мана шундай тарзда кузатсак ёмон бўлмас эди.

Бизда сўнгги маротаба Улуғбек Бақоев, Виктор Карпенко ва Максим Шацкихнинг хайрлашув учрашуви бўлиб ўтганди. ЖАР стадионида бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Уммонга қарши баҳсда майдонга чиққан ва бу уч қаҳрамон бир бўлим майдонда тўп тепган эди.



Хайрлашув ўйини аниқ сценарийсиз ҳақиқий ҳашар йўли билан ўтказилган эди. Шундан кейин МТЖ билан Тимур Кападзе ва Александр Гейнрих ҳам хайрлашди. Кападзе мухлислар қаршисида хайрлашишни жуда истади, лекин унга имконият беришмади. Гейнрихни ҳам унутдик.

Гейнрих бизга кўп ҳолларда қувончли ғалабаларни тақдим этган. Фикримизча у бунга муносиб. Октябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккита учрашув ўтказади. Майли Гейнрих ўйин қайдномасига киритилмасин. Лекин чиройли тадбирча қилган ҳолда хайрлашув учрашувни ташкил қилсак бўлади.



Стадион мониторида таъсирли видео, буни "Championat.asia" қойиллатиб қилиб бера олади. Юқоридаги ТРИОнинг видеоси сайтимиз томонидан тақдим этилган эди.

Гейнрих бунга ҳақли, яқин орада унинг савиясида ҳужумчи чиқадими йўқми билмаймиз. Гейних мисолида биз кўплаб ёшларга наъмуна бўламиз. Қолаверса, бу ҳам ЎФА томонидан олдинга ташланган бир қадам бўлар эди.

Мухлислар бунга қандай қарайди?


Рейтинг: +189   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика