UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  1 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   2 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1

Мухлислар киритилмаса, ТВда кўрсатилмаса, ПРО-Лигани қандай кузатиш мумкин? Янгиликлар

Мухлислар киритилмаса, ТВда кўрсатилмаса, ПРО-Лигани қандай кузатиш мумкин?

Хабарингиз бор, 23 июнь куни Coca Cola Ўзбекистон кубоги мусобақасининг биринчи босқичидан ўрин олган учрашувлар ўтказилди.

Мазкур босқич доирасида ПРО-Лиганинг жами 8 жамоаси ўзаро тўқнаш келдилар. Хусусан Фарғонада "Нефтчи"-"Хоразм", "Истиқлол"-"Динамо", Яйпанда "Турон"-"Шўртан" ва Тошкентда "Оқ-тепа"-"Зомин" учрашувлари бўлиб ўтди.

Ўзига хос даражада шиддатли ва муросасиз курашларга бой ўтган ушбу учрашувлар ПРО-Лигада ҳам қайсидир маънода Суперлигадан қолишмайдиган ўйинлар бўлиб ўтишини яна бир бор исботлаб берди деб айтсак муболаға бўлмаса керак. Шу ўринда бизда юзага келган дастлабки савол, нега мазкур босқичдан ўрин олган барча учрашувлар бир кунда ва бир хил вақтда ўтказилди? Одатда бу каби холатларни бирон бир чемпионатнинг сўнги турларида кузатиш мумкин бўларди. Яъни, бирон жамоа нариги учрашув натижасидан хабардор бўлган холда ўйин ўтказишини олдини олишга қаратилган чора сифатида амалга ошириларди. Не ажабки, ўша куни кубок баҳсларининг биринчи босқич учрашувлари бир вақтда бўлиб ўтди. Эътиборлиси, биринчи босқичда ғалаба қозонган жамоа иккинчи босқичда ким билан дуч келишини ҳам олдиндан билмайди, мусобақа регламентига кўра иккинчи босқичда ҳам жуфтликлар қуръа ташлаш йўли билан аниқланарди. Нега бу ҳақида айтаяпмиз? Учрашувларнинг бир вақтда ўтказилиши биз каби турли ОАВ вакилларига қийинчилик туғдирди. Масалан Championat.asia нинг Фарғона вилоятида жами 3 нафар мухбирлари бор. Кимдир ўйинни тасвирга туширади, яна бири таҳлил қилади, шарҳ ёзади ва ҳоказо. Шу куни Фарғона вилоятининг ўзида 3 та ўйин бир вақтда ўтказилиши ўша мухбирлар истаса-истамаса битта учрашувни танлашга мажбур бўлишди - "Турон"-"Шўртан" баҳси.


Яйпандаги "Ўзбекистон" стадиони. "Турон"-"Шўртан" баҳсидан лавҳа

Тошкентда бўлиб ўтган "Оқ-тепа"-"Зомин" учрашуви сайтимиз орқали тўлиқ форматда ёритиб борилди, мураббий ва футболчиларнинг фикрлари эълон қилинди, ўйиндан махсус фотогалерея ўқувчиларга тақдим этилди.



"Оқ-тепа" - "Зомин" учрашувидан лавҳа


Карантин талабларига амал қилинган холда юртимизда футбол учрашувлари мухлисларсиз ташкил этилмоқда. Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг замирида инсон саломатлиги энг муҳим омил сифатида қараб келинади. Шундан келиб чиққан холда мутасадди ташкилотлар томонидан амалга оширалаётган ишлар таҳсинга сазовор албатта. Масалан ЎФА ҳамда ЎзПФЛнинг ЎзМТРК билан хамкорликдаги сайъи-ҳаракатлари натижасида Суперлига учрашувлари тўлиқ ҳажмда телевидение орқали намойиш этилмоқда. Ўз навбатида мухлисларда ҳақли савол туғилади, ПРО-Лига ўйинларини қаерда кузатамиз? Талабга кўра стадионларга мухлислар киртилмайди, телевидение орқали намойиш этилмаса, чиндан мухлислар қандай кузатиб боришади ушбу чемпионат доирасидаги ўйинларни? Юқорида айтганимдек бутун Республика бўйлаб 100 нафарга яқин мухбирлари бўлган Championat.asia олдида ҳам агар ПРО-Лига баҳслари бир вақтда ўтказилса қийин танловлар юзага келади. Мухлислар ўйин вақтида футбол клубларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига термулиб ўтиришга мажбур, лекин етарлича маълумот олишларига ишониш қийин.



"Оқ-тепа"-"Зомин" учрашувини томоша қилаётган мухлислар


Ўйинлар якунида мураббийларнинг фикрларини тинглаш одатий холга айланган. Масалан, 23-июнь куни Ўзбекистон кубоги биринчи босқичидан ўрин олган учрашувлар якунида биргина "Турон" - "Шўртан" учрашувини айтмаса бошқа ўйинлардан сўнг матбуот анжуманлари ўтказилганлиги ҳақида биз эшитмадик. Сайтимиз мухбирлари ташаббуси билан ташкил этилган "Оқ-тепа"-"Зомин" баҳсидан сўнг мураббий ва футболчилар фикри мухлислар эътиборига ҳавола этилди. Лекин қолган учрашувлардачи? Муаммо нимада ўзи? Регламентда ПРО-Лига ва Ўзбекистон кубоги баҳслари якунида матбуот анжуманлари ташкил этилиши мажбурияти қўйилганми?

ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ПРО-Лига ўйинларини телевидение орқали намойиш этилиши учун жон куйдириб ҳаракат қилаётганини барчамиз кўриб турибмиз. Яқинда "Спорт" телеканалидаги чиқишида ҳам, шунингдек сайтимиз ижодкорлари ташаббуси эвазига ташкил этилган "Мухлисдан савол" рукнида ҳам ЎзПФЛ раҳбари ушбу масала бўйича амалий ишлар олиб бораётганлигини маълум қилди. Бу ўринда МТРК ҳам бор имкониятини ишга солишига шубҳа йўқ. Мутасаддилар бу борада янада фаолроқ бўлишлари, балки худудий телеканаллар билан ҳам хамкорликни йўлга қўйилиши ҳақида ўйлаб кўришлари мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика