UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  1 17:37Беллингем нимадан норози?  0 17:21Назорат ўйини. "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 16:46Суперлига-2024 рамзий термаси эълон қилинди  7 16:14"Goal" Африканинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рейтингини тузди  7 15:54"Аякс" логотипини ўзгартиради  0 15:19Виктор Гёкереш МЮга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди  0 14:50"Реал" яқин йиллар ичида Испания термаси асоси бўлишни истамоқда  9 14:20Каннаваро тарихдаги энг яхшиларни айтди  4 13:51Дембеле нечи ёшида фаолиятини якунламоқчи эканлигини айтди  2 13:30МЮ мураббийлар штабига "Спортинг"дан мураббийлар келди  0 13:02"Истиқлол" - "Пахтакор" учрашуви қаерда бўлиши эълон қилинди  7 12:46"Ливерпуль"дан 4, "Челси"дан 2 футболчи. АПЛнинг дастлабки 11 тур рамзий термаси тузилди  2 12:20Горецка АПЛ томон йўл олиши мумкин  1

Мутолаа учун. "Унион" бирдан Искони рад этди. Клуб ва ўйинчи бунга қадар ижтимоий тармоқларда чиройли тарзда бир-бирларига хушомад қилишганди Янгиликлар

Мутолаа учун. "Унион" бирдан Искони рад этди. Клуб ва ўйинчи бунга қадар ижтимоий тармоқларда чиройли тарзда бир-бирларига хушомад қилишганди

Иско қачонлардир "Реал" "Барселона" билан курашган иқтидор эди.

У "Реал"да ўтган даҳшатли 2021/21 йилги мавсумдан сўнг (жами 14та ўйин ва атиги икки бор асосий таркибда) фаолиятини Хулень Лопетеги қўл остида "Севилья"да қайта уйғотишга уринди, аммо истеъфодан сўнг янги бош мураббий Хорхе Сампаоли билан тил топиша олмади. Бунинг натижасида эса спорт директори Мончи билан урушиб қолди ва эркин агентга айланди.

Медиа А Серия жадвалининг иккинчи қисмидаги клубларнинг қизиқиши ва Саудиянинг "Ал-Халиж" клубига рад жавоби (янги чақириқнинг рад этилиши!) ҳақида ёзди.

Амалга ошиши ҳақиқатга яқинроқ вариант Берлиннинг "Унион" клуби эди. Бу ҳақда немис журналист Флориан Плеттенберг хабар қилди.



Иско ҳаттоки "Унион" билан 2024 йилга қадар шартнома бўйича ҳам келишувга эришди, аммо кейинроқ битим берлинликлар сабаб (буни ҳам Исконинг атрофидагилар, ҳам клубнинг ўзи тасдиқлади) бекор бўлди. "Искони клубимизда кўришни хоҳлардик, аммо бизда чекловлар бор. Биз уларни буздик, шу сабаб келишувга эришилган бўлса ҳам, ўтиш амалга ошмайди", – деб тушунтирди спорт директори Оливер Рунерт.

Бошқа назария ҳам мавжуд: "Унион" испанни Конференциялар лигаси плей-оффи учун аллақачон шакллантирилган қайдномага киритмагани учун Иско сўнгги лаҳзаларда клубни рад этган бўлиши мумкин.


Чиройли ҳикоя бўлиши мумкин эди – "Унион" ўйинчилари Искони жуда кутишган эди


Оилавий атмосфераси билан танилган Берлин клуби Иско ҳақидаги миш-мишлардан мамнун бўлди.

Ўйинчилар машғулотларда "Иско, Иско!" деб қичқиришди, "Унион" сардори Кристофер Триммель эса "Герта"га қарши дербидаги ғалабадан сўнг "Иско, бу сен учун!" деб ёзган ҳолда, сурат жойлади.



Нафақат "Унион" ўйинчилари "У келяпти" руҳидаги ҳазиллар билан изоҳларда фаол бўлишди, балки Исконинг ўзи ҳам битта эмодзи билан жавоб қайтарди. Ва бу постда у белгиланмаганди – аниқроғи испан берлинликларнинг қизиқишидан аниқ хабардор.



"Бу жаҳон даражасидаги ўйинчи. Ҳозир бу ҳақиқат эмасдек туюлмоқда, аммо у бизда ўйнашни хоҳлаши учун сабаб топилса ажойиб бўларди", – дея Исконинг ўтиши ҳақида жиддий гапирди Триммель.

Клуб раҳбарияти бошиданоқ Исконинг пайдо бўлиш эҳтимолини унчалик истисно этмади (ҳеч бўлмаганда у билан музокараларни).

"Искони биз билан боғлаётганлари фахр. Албатта, биз трансфер бозорида фаолроқ ишлашимиз мумкин, бу сўнгги мавсумлардаги иқтисодий ва спорт нуқтаи назаридан барчаси ажойиб эканлиги сабабидир. Еврокубоклардаги иккинчи йилимиз, бизга уч-тўрт йил олдин ўтган ўйинчилар ҳали ҳам биз билан", – деди клуб президенти Дирк Цинглер.

"Бу борада ундан сўрашингиз керак. Аммо, бу чиройли ҳикоя бўларди", – дея спорт директори Оливер Рунерт вазиятга янада қизиқарли тус берди.


Иско олдин Испанияда ажойиб эди. Нима бўлди?


Испан 2013/14 йилги мавсум олдидан Карло Анчелотти штабидаги Зинедин Зиданнинг тавсияси билан "Малага"дан "Реал"га келди.

"У техникали ўйинлари билан менга ўхшайди", – деди француз.

Анчелотти эса: "Ким футболни яхши кўрса, Исконинг ўйинини кўришни хоҳлайди" деб қўшимча қилди.

Ёш ярим ҳимоячига катта умидлар берилди. У "Реал"га ЧЛ чорак финалида (ҳа-ҳа, "Малага" қачонлардир ҳайрон қолдирган) ўйинлар тажрибаси билан супер иқтидор (2012 йили Ла Лигадан йил кашфиёти ва ўша йили Tuttosport'дан Golden Boy мукофоти) сифатида келди.



Иско "Реал"да ҳам ажойиб ўйинларини давом эттирди, клуб ва терма жамоа етакчиларидан бирига айланган ҳолда Иньестага солиштирилди. Кейин эса можаролар бошланди.

Футболчи 2018 йилда ўша пайтда "Реал"ни шуғуллантирган Сантьяго Солари билан жанжаллашиб қолди, сўнгра эса Зидан ва Анчелотти билан иккинчи келишида келишолмади. У "Севилья"да Хорхе Сампаоли билан тил топиша олмади. Мутахассини мураббий сифатида тайинлашганидан 4 ой ўтиб клубдан кетди.


Ачинарли статистика:

2016/17 йилги мавсум: 30та ўйин, 10тагол

2017/18 йилги мавсум: 30та ўйин, 7та гол

2018/19 йилги мавсум: 27та ўйин, 3та гол

2019/20 йилги мавсум: 23та ўйин, 1та гол

2020/21 йилги мавсум: 25та ўйин, 1та гол

2021/22 йилги мавсум: 14та ўйин, 1та гол

2022/23 йилги мавсум: 12та ўйин, гол йўқ


Иско шу билан бирга кинояли гап айтди. Муваффақиятсиз ўтган 2021/22 йилги мавсумдан шундай хулоса чиқарди: "Йилни ақлбоварқилмас даражада ўтказдим".

Иско қаттиқ ва тезкор курашда йўқолиб қолди. Испан матбуоти уни секинлиги, унчалик фидойи эмаслиги (Феде Вальвердени ўрнак қилишди)ни қоралашди ва унинг услуби замонавий футбол талаблари тўғри келмаслигини таъкидлашди.



Сўнгра "Севилья"даги ярим йил, у Андалусияга мураббий Хулень Лопетеги учун келганди, аммо октябрда мураббийни истеъфога чиқаришди ва у келиша олмаган Хорхе Сампаоли келди. Спорт директори Рамон Мончи билан жанжаллашди. Январдаёқ ўйинчи билан шартномани бекор қилишди.


"Унион"нинг ишлари қандай?


"Унион" ҳақида қисқача. Берлинликлар тўрт йилдан бери Бундеслигадалар ва натижалари йилдан-йилга яхшиланмоқда. 11, 7, 5-ўрин – яққол ривожланишни кўришимиз мумкин. Шунингдек Европа лигасига ҳам чиқишди.

"Унион" шу билан бирга оилавий атмосферасини сақлаб қолмоқда. Оддийгина мисол: кўплаб клубларнинг сайтидаги мураббийлар штаби рўйхатида автобус ҳайдовчиси, шунингдек унинг сурати борми? "Унион"да бор! Мартин Шефтер бир вақтнинг ўзида ҳам жамоа раҳбари, ҳам ҳайдовчиси.

Ўтказиб юборган бўлишингиз мумкин, аммо "Унион" ҳозирда Бундеслигада "Бавария"нинг асосий таъқибчиси. Берлинликлар мавсум рестартидан сўнг учта ўйинда ғалаба қозонишди ва "Бавария"дан атиги бир очко ортда боришмоқда.



Клуб қишки трансферларга аллақачон 12 миллион евро тикди: 8,6 миллион еврога "Селтик"дан Йосип Юрановични олишди, "Ференцварош"дан тунислик Аисса Лайдунини 4,1 млн еврога сотиб олишди, шунингдек "Вольфсбург"дан Жером Руссийонни ўз сафларига қўшиб олишди.

Дарвоқеа, Юранович энг қиммат трансферга айланди (ўтган йили "Ливерпуль"дан харид қилинган, сўнгра "Ноттингем Форест"га 20 млн еврога сотилган Тайво Авонийи билан бирга). Ҳа, трансферларга пул сарфлаш "Унион" учун одатий ҳол эмас, берлинликлар одатда эркин агентлар билан шартнома имзолашни афзал кўришади.

Иско трендни давом эттириши мумкин эди, аммо барчаси барбод бўлди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика