UZ

Сўнгги янгиликлар

21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  3 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  154 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  36 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  25 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28

Мутолаа учун. "Кардифф" самолёт йўқолганидан сўнг Салани суғурта қилмоқчи бўлган. Нима-нима? Янгиликлар

Мутолаа учун. "Кардифф" самолёт йўқолганидан сўнг Салани суғурта қилмоқчи бўлган. Нима-нима?

Клуб барчасини рад этмоқда, аммо бошқа кўрсатмалар ҳам бор.


2019 йилнинг январида аргентиналик форвард Эмилиано Сала вафот этди. У Нантдан Кардиффга учган самолёт авиаҳалокатга учради.

Айрим тафсилотлар тўрт йилдан сўнг ҳам очилмоқда.


"Кардифф" ўлимдан кейинги куниёқ Салани суғурта қилишга уринган


Бу ҳақда Олий судга келиб тушган ҳужжатларга таяниб BBC хабар бермоқда. Бу мавзу бўйича ҳозирда нима маълум бўлди ва сал олдинроқ нима ёзишганди:

• "Кардифф" 2019 йилнинг 22 январида суғурта хизматини тақдим этадиганларга почта орқали боғланиб, ўйинчини 20 миллион фунтга суғурта қилишга уринган. Самолёт бир кун олдин радардан ғойиб бўлганди.

• Суғурта хизматлари бозорида брокерлик ишлари билан шуғулланадиган Miller Insurance LLP фирмаси "Кардифф" Салани вақтида суғурта қилишга улгурмаганини маълум қилди.

• Клуб 10 млн фунтдан ортиқроқ тўловни талаб қилмоқда. "Кардифф" раҳбарлари брокерлар янги трансфер борасида ўйинчини суғурта қилишнинг иложи йўқлиги ҳақида "ўз вақтида огоҳлантириш" беришмаган.

• Miller Insurance LPP адвокатлари шартномалар суғурта қилинмаганига ишонтириш учун клуб босслари ортидан юрмасликлари шартмаслигини аниқлашди. Улар брокерлар "Кардифф"ни бир неча бор оқибатлар ҳақида огоҳлантиришганини таъкидлашмоқда, сабаби янги ўйинчи билан шартнома имзолаш ва уни суғурта қилдириш кераклиги ҳақида хабар бериш ўртасида вақт мавжуд.



Салани суғурта қилишга урингани ҳақидаги янгиликлардан сўнг "Кардифф" расмий сайтида баёнот билан чиқди. Клуб маълумотларни рад этмоқда. Шу билан бирга, хабарда ўйинчининг фамилияси кўрсатилмаган, фақатгина исми – Эмилиано.


Узоқ судлар "Кардифф"га трансфер таъқиқи ва клубни тўлашига олиб келди


"Нант" дарҳол "Кардифф"ни тўлашга ундади ва судда ўзининг ҳақлигини исботлади. Иш 3,5 йилга чўзилди.

• "Кардифф" аввалига ўйинчи учун 15 миллион фунт стерлинг бериши керак эди, аммо француз томони шартнома шартларини тўлиқ бажармагани, Сала эса Премьер-лига футболчиси сифатида рўйхатдан ўтмаганини айтиб, рад жавобини берди.

• "Нант" трансфер ФИФА қоидаларига мос келгани ва халқаро трансфер сертификати Сала ғойиб бўлган кунда рўйхатдан ўтганини даъво қилди.

Якунда Спорт арбитраж суди (CAS) "Кардифф"га олти миллион евро тўлашни юклади – айнан шунча пул ўйинчининг ўтиши учун клуб қилиши керак бўлган биринчи тўлов миқдори эди. Қарор 2022 йилнинг августида қабул қилинди.



"Кардифф" трагедиядан тўрт йил ўтиб 2023 йилнинг январида бу пулни тўлади. BBC маълумотига кўра, маблағ саккиз миллион евро атрофидаги пулни ташкил этди (фоизлар ҳам қўшилди).

"Кардифф" ФИФА ва EFL'дан трансферлар учун таъқиқ олди, аммо ҳозирда икки таъқиқни ҳам бекор қилишга умид қилмоқда. BBC хабарига кўра, EFL ҳозирда санкцияларни бекор қилган.

Клуб трансферларга муҳтож, сабаби Чемпионшипдаги ишлар яхши кетмаяпти: "Кардифф" ноябрдан бери ғалаба қозонмади (барча мусобақаларда ўнта ўйин) ва тушиб кетиш ҳудуди ёнида юрибди. Сўнгги ўйинда эса Кубок доирасида "Лидс"дан бешта гол қабул қилиб олди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика