UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  0 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  118 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15

Муслимбек Саидбоев: "Менга натижа умуман муҳим эмас" Янгиликлар

Муслимбек Саидбоев: "Менга натижа умуман муҳим эмас"

Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги йирик мағлубиятдан кейин "Наманган ФА" мураббийи Муслимбек Саидбоев фикрларини билдирди.


- Бугун ажойиб ўйин ўтказдик. Чунки таркибимиз 17-18-19 ёшли йигитлардан иборат ҳисобланади. Асосий мақсадимиз натижа эмас: Ўзбекистон терма жамоалари ва вилоятимиз бош жамоасига футболчилар етказиб бериш. Шу мақсад бўйича биз натижага қарамасдан ишлашда давом этяпмиз.

- "Локомотив" фонида жамоангиз қандай кўринди?

- "Локомотив" азалдан Ўзбекистоннинг бренд жамоаларидан бири ҳисобланади. Клуб аста-секинлик билан яна шундай бўлишга ҳаракат қилмоқда. Жамоам ёмон кўринмади.

- Гуруҳдаги "Бунёдкор" ва "Бухоро" ҳақида фикрларингиз қандай?

- Улар Суперлига жамоалари ҳисобланади. Бизни хурсанд қиладигани шундаки, гуруҳдаги барча рақибларимиз жуда яхши жамоалар. Шундай футболчиларга қарши ўйнаш ёш футболчилар учун орзу. Кейинчалик ўз кумирларига қарши ўйнашади. Ушбу футболчилардан ўрнак олиб, зинама-зина кўтарилиб боришади. Бундай ўйинлар биз учун жуда катта тажриба сифатида хизмат қилади. Менга натижа умуман муҳим эмас, мақсадим футболчилар етиштириб чиқариш.

- Биринчи лигадаги мақсад қандай?

- Ўтган йили Биринчи лигада 7-ўринни қўлга киритдик. Бу йил эса натижани яхшилашни ният қилганмиз. Таркибда ўтган мавсумдаги ўзакни сақлаб қолганмиз. Таркиб юз фоиз академиямиз тарбияланувчилари ҳисобланади. Ўтган йилдан юқорироқ бўлишга ҳаракат қиламиз.

- "Локомотив" бугун қандай таркибда ўйнашини кутгандингиз: тажрибали футболчилардан иборат жамоаними ёки ёш футболчилар аралаштирилган асосий таркибними?

- Бугунгидек асосий таркибни. Сабаби ўзим шогирдларимнинг шундай футболчиларга қарши ўйнашини ҳавас қиламан. Чунки улар ушбу футболчиларга қараб нималардир олади, интилади ва мотивация олади. Тажрибасидан келиб чиқиб, уларга ўхшашга ҳаракат қилади. Ёшлар таркиби тушганида биз кутгандек тажриба бўлмасди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика