Муслера ўйин пайтида жиддий жароҳат олди. У шошилинч тарзда шифохонага етказилди
15 июн 2020 13:07
Янгиликлар
Муслера ўйин пайтида жиддий жароҳат олди. У шошилинч тарзда шифохонага етказилди
"Галатасарой" дарвозабони Фернандо Муслера Туркия чемпионати 27-тури доирасидаги "Ризеспор"га қарши ўйинда жиддий жароҳат олди.
Дарвозабон ўйиннинг 15-дақиқасида "Ризеспор" футболчиси Милан Шкода билан тўқнашиб кетди. Натижада "Галатасарой" футболчиси оёғининг икки қисми синди. Муслера занбилда майдондан олиб чиқиб кетилди ва зудлик билан шифохонага етказилди. Футболчининг 9 ойга сафдан чиққан айтилмоқда.
12 июндан бошлаб Туркиядаги барча профессионал лигалар давом эттирилмоқда. Ҳозирча турнир жадвалини 53 очко билан "Трабзонспор" бошқармоқда.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар