Зайнутдинов Туркия чемпионатида тирсак зарбасидан сўнг шифохона олиб кетилди

Narzulla Saydullayev
13 ноя 2023, 01:11
Бахтиёр Зайнутдинов Туркия чемпионати доирасидаги ўйинда жароҳат олди.

"Бешиктош" ярим ҳимоячиси билан бўлиб ўтган воқеа Туркия чемпионати 12-тур доирасидаги "Истанбул" билан ўйин пайти рўй берди.

Зайнутдинов биринчи таймнинг 36-дақиқасида тўп учун кураш пайти "Истанбул"нинг ганалик футболчиси Жером Опокунинг тирсакидан зарба қабул қилиб олди.

Қозоғистонлик ўйинчи кўзидан жароҳат олди ва тиббий ёрдамнинг кўрсатмасидан сўнг 41-дақиқада алмаштирилди. Футболчи шундан сўнг шифохонага олиб борилган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/Besiktas