

"Менимча, бизда жуда узоққа бора оладиган яхши жамоа бор. Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишимизга ишонишимиз керак ва турнирга ғалаба қозониш ниятида яқинлашамиз.
Кучли жамоалар кўп. Бразилия терма жамоаси ажойиб формада, Аргентина ва Францияни ҳам доимо ёдда тутиш керак.
Мақсадим – жамоамга ёрдам бериш, гол уриш, вазиятлар яратиш. Мен "Бавария"даги каби ўйнашни ва ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни хоҳлайман. Агар Жаҳон чемпиони бўлмасак, ҳафсаламиз пир бўлади", – деди 19 ёшли футболчи.



