Мурод Исмоилов: "Кубок керак эмас деган ҳаёлга борганлар ҳам бўлди"

Narzulla Saydullayev
25 мар 2016, 18:42
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мурод Исмоилов ўз фикрларини билдирди.

"Кубок ўйини бўлгани учун кимдир у қадар катта эътибор қаратишмаяпти деган ҳаёлга борган бўлиши мумкин. Биз учун ҳар бир ўйиннинг аҳамияти бор, барча рақибга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. "Навбаҳор" кучли жамоа. Ўйлаган нарсаларимизнинг кўпи ўхшади. Йигитларнинг ҳаракатидан хурсандман. Балки ҳимоявий услубда ўйнагандирмиз. Лекин ғалаба қозондик. Бугун омад биз томонда бўлди. "Навбаҳор" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман", - дейди Мурод Исмоилов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia