UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  4 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2

Мурод Исмоилов: "Бугун ҳаёт ва мамот жанги бўлди" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Бугун ҳаёт ва мамот жанги бўлди"

Суперлиганинг учинчи туридан ўрин олган "Турон" - "Локомотив" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди.





"Аввало яқинлашаётган Наврўз байрами билан барчани табриклайман. Ҳаммага энг яхши тилакларимни билдириб қоламан. Бевосита ўйин ҳақида фикр билдирсам, йигитлардаги шижоат ва иштиёқ дастлабки 20 дақиқаликда самара берди. Вазифаларни ҳаммасини бажаришди. Шунга яраша иккита гол ҳам урдик. Лекин тезкор жавоб голини ўтказиб юбордик. "Локомотив" ҳам яхши ижрочиларга эга шаклланган жамоа. Иккинчи бўлимда футболчимиз қўли билан ўйнаб юборди. Бундай вазият ҳаммада бўлиши мумкин. Бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамасдан ҳужумлар уюштирдик. Якунда бир очкога эга чиқдик. Бугун ютишимиз ҳам ёки бир киши кам бўлиб мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Ўйлайманки йигитлар қўлидан келганча ҳаракат қилишди. Уларнинг аксариятида жароҳат ҳам бор эди".

- Ганалик ҳужумчи Кваме Карикари жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмади. Унинг захирага олинмаганига қандай изоҳ бера оласиз?

- Олдиндан Асилбек Қаюмовни туширишни режалаштирган эдик. Билол Тошмирзаевни мажбуран алмаштирдик. Абдулазизхон Абдурашидов майдонга тушди. Умуман олганда қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди.

- Касмининда сариқ карточка бор эди. Бундай вазиятда қандай қилиб қўл билан ўйнаш мумкин?

- Бундай ҳолат ҳаммада мухлислар қаршисида, босим остида юзага келиши мумкин. Буни инсоний фактори десак ҳам бўлади. Ҳеч кимни айбдор қилмаймиз. Таҳлил қиламиз, тушунтирамиз.

- Жамоа ҳар бир ўйинда кўплаб сариқ карточкалар олмоқда. Мана бугун қизил карточка ҳам кўрсатилди. Балки тарбиявий муҳит яхши эмасдир?

- Тартиб интизом борасида футболчиларга эътирозимиз йўқ. "Сўғдиёна" билан, қолаверса бугун ҳаёт ва мамот жанги бўлди. Кураш кечди. Сариқ карточкадан ҳеч ким суғурталанмаган. Биз атайлаб қилишни кўрсатма бермаймиз. Ўйин пайтида рўй бермоқда. Ички интизом жамоамизда яхши. Майдонда кураш бўлиши табиий.

- "Андижон"га ижарага берилган Дониёр Исмоилов давралар оралиғида вазият тақозо этса жамоага қайтадими?

- Ҳа, албатта. Шундай келишув бўлган. Дониёр Исмоилов бутунлай кетгани йўқ. "Андижон"да кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини айтди ва биз бунга рози бўлдик. Лекин клубда давралар оралиғида қайтариб олиш ҳуқуқи бор.

- Жароҳат олган футболчилар ҳақида...

- Фозил Мусаевни жароҳатидан тикланди, деб туширгандик. Аммо барибир билинди. Бо Ёнгда ҳам шундай. Катта юкламалар берилса оғриқ пайдо бўляпти. Улар яхшилаб тикланиб машғулотларга қайтишса ҳаммаси жойида бўлади. Кўпчилик жароҳат билан ўйнамоқда. Ўйиндан ўйинга ҳаракатларимиз ўхшаяпти. Мана бугун голлар урдик.

- Кейинги турда жамоани "Насаф" билан ўйин кутмоқда...

- "Насаф" ўз номи билан "Насаф". У ерда Рўзиқул Бердиев яхши фаолият олиб бормоқда. Шунга яраша тайёргарлик кўрамиз. Олдинда тикланиб олишимиз учун вақтимиз етарли.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика