Мурод Исмоилов: "Барча йигитларга раҳмат"

Aslanov Jasurbek
19 фев 2017, 16:02
"Нефтчи" жамоаси катта мураббийи Мурод Исмоилов Туркия йиғини якунлангач ўз фикрларини билан қисқача ўртоқлашди.

- Йиғинда иштирок этган ва машғулотларда чин юракдан меҳнат қилган барча йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Жуда фойдали йиғин ўтказдик. Биз мураббийларни ушбу тайёргарлик жараёнидан кўнглимиз тўлди. 6 та баҳсда жамоа ўз имкониятини синовдан ўтказди ва жуда фойдали бўлган мазкур баҳсларда "Нефтчи" жамоаси хар тарафлама тобланди деб фикр билдириб ўтиш мумкин. Энди Фарғонада биринчи турга тайёргарликни бошлаймиз," - деди Мурод Исмоилов

Ҳожиакбар Жабборов ёзиб олди

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz