UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:05Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 3:2 (матнли трансляция)  36 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:0 (матнли трансляция)  7 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  4 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  9 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  6

Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг "Қўқон-1912" жамоасидаги ўринбосарини биласизми? Янгиликлар

Мурод Ҳолмуҳаммедовнинг "Қўқон-1912" жамоасидаги ўринбосарини биласизми?

"Қўқон-1912" учун Суперлиганинг сўнгги турларини кўтаринки руҳда ўтди, десак муболаға бўлмайди.

АГМК билан ўз майдонида жанговар дуранг ўйнаган бўлса, 26-турда Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди. Шу куни майдонда мухлислар 5та ажойиб гол гувоҳига айланишди. Муҳаммаданас Ҳасановнинг бурчакдан тўғридан-тўғри Ўткир Юсупов дарвозасини аниқ нишонга олиши ўйиннинг жозибасини янада оширди, дея оламиз. Тезкор ярим ҳимоячи Бахтиёр Ашурматов жамоага келгач янги даражага чиқди. Жамоа етакчиси Мурод Ҳолмуҳаммедов майдонга тушмаган ўйинларда стандарт вазиятларда ўзини кўрсатди, тезкор ҳаракатлари билан ажралиб турди. 2021 йилги мавсумда жаъми 26 учрашувда 5та гол урди ва жамоадошлариниинг 3та голига ассистентлик қилди. Яқинда маҳоратли ярим ҳимоячи билан суҳбатлашдик. 

- "Қўқон-1912" мавсумни Яйпандаги ғалаба билан бошлаб, Намангандаги ғалаба билан якунлади. Ушбу жиҳатда ҳам рамзий маъно яширингандек. Жамоа уйдаги ўйинларга қараганда, сафарда кўпроқ ғалабаларга эришди...
- Авваламбор ассалому алейкум. Жорий йилги Ўзбекистон чемпионати кураш ва шиддатларга бой ўтди. Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз, иккинчи ва учинчи ўринларга кураш охирги тургача давом этди. "Навбаҳор" билан ўйинга келадиган бўлсак, ҳақиқатдан ҳам дерби номига мос ўтди. Якунда биз 3:2 ҳисобида ғалаба қозондик. Менимча бу учрашувдан мухлислар роҳатланишди. Мазкур беллашувга одатдагидек тайёргарлик кўрдик. Бизга мотивация берадиган нарса учрашувнинг дербилиги эди. Тўғри айтдингиз жамоамиз сафарда кечган 13та ўйинда 21 очко жамғарди. Меҳмонда тўпланган очколарда "Пахтакор"дан кейинги ўринни эгаллади. Уйда ҳам шундай кўрсаткич қайд этганимизда чемпионатни юқори ўринларда бемалол тугатардик. 

- Сўнгги икки мавсум билан солиштирганда қизиқ ҳолатни кўришимиз мумкин. 2020 йил уй жамоаси, дея таърифланган "Қўқон-1912" бу йилга келиб сафар жамоасига айланди...
- Назаримда уйдаги ўйинларда омадимиз келмади. Кўп учрашувларда устунлик томонимизда бўлди. Рақиблардан кўп вазиятлар ярата туриб, голни улар уриб кетган ҳолатлар ҳам учради. "Пахтакор", "Локомотив" каби номдор жамоаларни ютдик. "Бунёдкор" ва АГМК билан баҳсларда жанговар дуранг қайд этилди. 

- Юқорида ҳам таъкидладик, Бахтиёр Ашурматов жамоага келгач кўп футболчилар қатори сизга ишонч билдирди. Стандарт вазиятларда ўта аниқлик билан ҳаракат қиладиган Мурод Ҳолмуҳаммедов иштирок этмаган баҳсларда ушбу вазифа сизга юклатилди...
- Биринчи навбатда яратганга шукур айтаман. Икки йил барқарор равишда жароҳатларсиз ўйин амалиётига эга бўлдим. Бахтиёр ака ва уларга яқиндан ёрдам берган Даврон Файзиевга билдирилган ишонч учун катта раҳмат. Машғулотларда стандарт вазиятлар устида кўп ишлаймиз. Машғулотлар маҳсулини расмий ўйинда кўрамиз. Гоҳида ўхшайди ёки ўхшамайди. 

- Мурод Ҳолмуҳаммедовга ўринбосар сифатида кўрилишингиз ёқимли бўлса керак...
- Мурод акага ўринбосар бўлиш яхши албатта. Ўйиндан олдин жарима зарбалари вақтида ким қайси позициядан тепиши борасида кўрсатма берилади. 

- Мавсумдаги қайси ўйин жамоа учун бурилиш нуқтаси бўла олди?
- "Металлург" билан сафардаги 1:0 ҳисобида қўлга киритилган ғалаба жуда катта аҳамият касб этди. Мавсумни 8 ўринда тугатиш биз учун қониқарсиз натижа ҳисобланади. Йил давомида бизни қўллаб-қувватлаган содиқ мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика