UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  1 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  1 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  2 09:52"Реал Мадрид" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  1 09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  7 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  5 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  9 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  10 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  1 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  11 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  20

Мураббийлар йўл қўйган катта хатолар (ТОП-4) Янгиликлар

Мураббийлар йўл қўйган катта хатолар (ТОП-4)

Машҳур мураббийлар босган хато қадамлар ҳақида фикр юритамиз.

Хулен Лопетеги – "Реал Мадрид"

Испаниялик мутахассис 2018/2019 йилги мавсумга қадар бир неча йил Испания терма жамоасини бошқарган. Ушбу бошқарув давомида мураббий "қизил фурия"нинг энг яхши мураббийлари қаторига ўз номини қўшиб қўйиш арафасида эди, чунки Испания билан кетма кет 20 ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этганди. 

2018 йилги Жаҳон чемпионати арафасида Мадриднинг "Реал" клуби мутахассисга "қаймоқранглилар" мураббийи бўлиш таклифини бергач, у бунга розилик билдиради. Бироқ бу хато йўл эди. Аввало, Жаҳон чемпионати арафасида терма жамоани ташлаб кетиш – энг номақбул ишлардан бири. Чунки янги мураббий жамоа билан тил топишиб кетишига вақт кам қолганди. 

Шундан кейин бутун футбол оммаси, жумладан, Испания ҳукумати ҳам Лопетегининг бу қилмишини қоралаб чиқди. Хулен "Реал"да деярли ҳеч нима қила олмади. Атиги 14 ўйин ўтказди (6 ғалаба, 6 мағлубият ҳамда 2 дуранг) ва "Барселона"га қарши йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатилди.

Рональд Куман – "Барселона"

Нидерландиялик собиқ футболчи, тирик афсона – Рональд Куман Каталония клубини қабул қилиб олишдан аввал ўз юрти терма жамоасига устозлик қилиб, яхши натижалар кўрсатаётганди. Нидерландия термаси унинг мураббийлиги остида Европанинг гранд жамоалари сифатида кўрила бошлаган эди. 

"Барселона" Куман билан алоқага чиқиб, уни клубга таклиф қилди. 2020 йилда каталонияликлар "узоқ кутган" Рональд Куман "кўк-анорранглилар" мураббийи сифатида иш бошлади. Ёшларга кўпроқ аҳамият қаратишни ният қилган мутахассиснинг "Барса" учун ягона қилган яхшилиги Педри, Пуч, Фати каби бўлажак юлдузлари кашф қилгани бўлди. Мураббийнинг "Барса"даги умумий натижаси – 67 ўйин, 39 ғалаба, 16 мағлубият ҳамда 12 дуранг. Унинг сўнгги ўйини "Райо Вальекано"га қарши учрашувдаги мағлубият бўлди.

Дэвид Мойес – "Манчестер Юнайтед"

Манчестер жамоасининг бир мавсумлик, энг омадсиз мураббийи деб ҳисобланадиган Дэвид Мойес, шахсан клуб афсонаси сэр Алекс Фергюсон томонидан таклиф қилинганди. "Эвертон"да яхши натижалар қайд этган мутахассис "қизил иблислар" сафидаги бир йил ичида кейинги тақдирини ҳал қилиб кетди. 

Жамоа унинг қўл остида 51 ўйин ўтказиб, 27 ғалаба, 15 мағлубият ҳамда 9 дуранг қайд этди. Дэвид Мойес 2014 йилнинг апрелида ишдан четлаштирилди. "Манчестер Юнайтед" эса мавсумни 7-ўрин билан якунлади. Фергюсондан кейинги бу шўнғиш Мойеснинг даражасини ўртамиёнадан ҳам пастлатиб юборди.

Марчелло Липпи – Италия терма жамоаси

Италиялик мураббий Марчелло Липпи ватани термаси билан 2006 йилда Жаҳон чемпионига айланган. 1982 йилдан кейинги Жаҳон чемпионлигини Апеннин яриморолига қайтарган мураббийга 2010 йил Жанубий Африкада ўтказилган Жаҳон чемпионатида қатнашувчи жамоа ишониб топширилади. Аммо шу йили идеал таркибдаги терма Парагвай, Словакия ҳамда Янги Зелландия мавжуд бўлган гуруҳда бирорта ўйинда ғалабага эриша олмайди ҳамда сўнгги ўринни эгаллайди. 

Шундан сўнг Липпи ўз ихтиёри билан Италия мураббийлигини тарк этади.

Шуҳрат Ҳомидов тайёрлади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика