Мунтари: “Хаёл “TikTok”да эмас, ўйин ҳақида бўлиши керак. Сени 30 млн киши кузатмоқда”
12 дек 2022 08:15
Янгиликлар
Мунтари: “Хаёл “TikTok”да эмас, ўйин ҳақида бўлиши керак. Сени 30 млн киши кузатмоқда”
“Интер” собиқ форвари Салли Мунтари Гана ТЖ ЖЧ-2022'да нега омадсизликка учраганининг сабабини айтди.
Ганаликлар Португалия, Жанубий Корея ва Уругвай жой олган гуруҳда охирги бўлди.
“Эскича фикрлашни хоҳламайман, аммо ўйинлар олдидан кийим алмаштириш хонасида TikTok'да ўтириш одатий ҳол эмас. Хаёл фақат ўйин ҳақида бўлиши керак, чунки сени 30 млн киши, бутун миллат кузатиб боради”, деган Мунтари.
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли собиқ ярим ҳимоячи 2002-2014 йилларда Гана ТЖ шарафини ҳимоя қилган. У 2019 йил “Альбасете” сафида бутсасини михга илганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар