UZ

Сўнгги янгиликлар

22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  32 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0

Мундиал олдидан. Нажмиддин Нормуродов: "Ҳужумкор ўйин кўрсатамиз" Янгиликлар

Мундиал олдидан. Нажмиддин Нормуродов: "Ҳужумкор ўйин кўрсатамиз"

Ёшлар терма жамоаси аъзолари Янги Зеландияга жўнаб кетиш олдидан сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳамма ажойиб формада ва тайёргарлик юқори даражада бўлди. Яхши ният билан йўлга чиқдик ва халқимиз олдига муносиб натижа билан қайтмоқчимиз. Ҳаммамизни ниятимиз мухлисларни хурсанд этишдир", - деди Нажмиддин Нормуродов.

- Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш учун жамоа футболчиларини салоҳияти етади деб ўйлайсизми?

Албатта етади. Имкониятимиз юқори деб ўйлайман. Гуруҳдаги барча рақибларни ўйин услубларини ўрганиб чиқдик. Уларнинг етакчи футболчилари ҳақида маълумотлар олдик. Мураббийлар бу бўйича кўрсатмалар бериб ўтди.

- Жамоага энг кўп ҳимоя чизиғи вакиллари жалб этилган. Бу термамизнинг ҳимоявий ўйин кўрсатишидан далолатми?

Мени фикримча биз чемпионатда ҳужумкор ўйин кўрсатамиз. Бизни жамоада етакчилар асосан ҳужумкор чизиқда ўйнайди ва шу боис фикримча майдонда биринчи рақамда ўйнасак керак. Фиджи ҳақида етарлича маълумотга эга эмасман. Германия Европанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Жисмоний жиҳатдан анчагина кучли ҳисобланади. Ҳужумкор жамоадир. Гондурас оддий рақиб эмас. Айниқда биринчи турда қийин бўлади. Биз ҳам қараб турмаймиз ва қўлган келганича ҳаракат қиламиз. Бизни ҳам ёшлар Олий лигада ўйнаб бормоқда.

- Чемпионатдан нималар кутмоқдасиз?

Чемпионатга муносиб ўйин кўрсатиш ва мухлислар учун майдонга тушишни кутаяпман. Биринчи марта иштирок этмоқдаман ва ҳаяжон бор. Бу ерда кўплаб футболчилар ўсмирлар термасида ҳам чемпионатда иштирок этиб қайтган. Етарлича амалиётган эгадир. Ижобий натижа бўлиши керак. Балки айнан мана шу чемпионатда чиройли ўйин кўрсатиб, биринчи лигани тарк этиб , Олий лигага ўтарман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика