UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  19 18:36Суперлига. "Динамо" – "Шўртан". Асосий таркиблар маълум  0 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  1 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  0 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  14 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10

Мундиал олдидан. Элдор Шомуродов: "Тўпурар бўлиш ниятидаман" Янгиликлар

Мундиал олдидан. Элдор Шомуродов: "Тўпурар бўлиш ниятидаман"

Ёшларимиз кеча Янги Зеландия томон йўлга чиқди. Кетиш олдидан терма жамоамиз аъзолари сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Яхши тайёргарлик кўрганмиз. Натижа ва яхши ўйин кўрсатиш учун кетмоқдамиз. Ҳамма имконият ва шароит яратиб берилди. Тайёргарликни кучли тарзда олиб бордик дея оламан. Бизнинг жамоани соврин олиши учун имкониятимиз етади" , - дейди Элдор Шомуродов.

- Гуруҳ босқичида жамоалар имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бу ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ва шу боис ҳаммамизда имконият бир хил. Рақибларни имкониятини кўриб чиқдик. Умуман ҳамма жамоа бир хил. Кучли ва фаворит жамоа йўқ. Дахшатли жамоани кўрмадим.

- Ўзингиз учун Жаҳон чемпионатидан нималарни кутмоқдасиз?

- Биринчи навбатда терма жамоамизнинг муваффақияти. Хориж мураббийлари назарига тушиб Европага йўл олишни мақсад қилганман. Жаҳон чемпионатида тўпурар бўлмоқчиман. Ҳужум чизиғимиздан рақобат кучли. Сардор Азимов, Равшан Хурсанов, Забихулла Ўринбоев каби ҳужумчиларимиз ҳам бор. Улар билан ўйнаш мен учун қийинчилик туғдирмайди. Нафақат "Бунёдкор" клуби аъзолари балки бошқа футболчилар билан ҳам аллақачон бир жамоа бўлганмиз. Кўп вақтдан буён машғулотларни бирга олиб борганмиз ва аҳил жамоага айланганмиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика