UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  1 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  1 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  2 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  3 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  7 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  13 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  2 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  466 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2

Муҳсин Низомиддинов: "Ҳамма вазиятларни гол билан якунлаганимизда, ҳисоб бошқачароқ кўриниш касб этган бўларди" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Ҳамма вазиятларни гол билан якунлаганимизда, ҳисоб бошқачароқ кўриниш касб этган бўларди"

Про лига 16-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Андижон-SGS" (5:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин мен кутгандек бўлди. Об-ҳаво ҳам шунга яраша бўлди. Беш-олтита ажойиб имкониятимиз бўлди. Ҳамма вазиятларни гол билан якунлаганимизда, ҳисоб бошқачароқ кўриниш касб этган бўларди.

- Биринчи тайм рақиб яхши ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда эса "Қўқон-1912" жамоаси ташаббусни қўлига олди. Бироқ ҳимоячилар ва дарвозабонимиз бугун унчалик ҳам яхши ҳаракат қила олишмади. Бу камчиликлар устида ишлаш керакмикан?

- Тўғри айтасиз, бу шунақа ўйин. Суперлига ва Про лигада финишга қараб кетиляпти. Кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Футболда 16 ёшли ўйинчи ҳам футболчи, 40 ёшли ўйинчи ҳам футболчи. Бизда ҳимоя, ҳужум ва ярим ҳимояда муаммо бор эди. Деярли ярим жамоамиз бу ўйинга иситма билан чиқди. Уларга раҳмат айтамиз. Ҳимояда кичик тартибсизлик бўлди.  Хатолар устида албатта ишлаймиз. Йигитлар касал ҳолларида ҳам шунчалик ўйин кўрсатишди. Анвар Хожимирзаев тўртта гол урди, унда яна тўртта гол уриш имконияти бўлганди. Ўз соғлиқларини кейинги ўринга қўйиб, жамоа учун чиқиб майдонда тер тўкканлари учун йигитларга раҳмат айтаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика