UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  0 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  33 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  8 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  32 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  28

Муҳриддин Зоиров: "Яхши таклифлар бўлса, бошқа жамоада ўйнаш ниятим бор" Янгиликлар

Муҳриддин Зоиров: "Яхши таклифлар бўлса, бошқа жамоада ўйнаш ниятим бор"

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Янгиер" учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Муҳриддин Зоиров ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

— Бугун ўйинда ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Жамоавий ўйин намойиш этяпмиз. Бундан кейинги баҳсларда ҳам зафарли юришни давом эттиришга ҳаракат қиламиз. 

— Биринчи бўлимда бироз сусткашликка йўл қўйдинглар, бунинг сабаби нимада?

— Дастлабки голни урганча бироз қийналдик. Рақиб ҳам ғалаба учун майдонга тушди. Гол урганимиздан сўнг барчаси осонлашиб кетди.

— Ҳакам ўйинни қандай бошқарди? Масалан, рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилган вазият...

— Ҳакам ҳаққоний равишда футболчини четлатди, чунки у ҳакамни икки-уч маротаба ҳақорат қилди. Ҳакам бир гал кечирди, бироқ кейингисида индамай туролмади. 

— Бугунги ғалаба омад эвазига қўлга киритилдими?

— Ўйиндан аввал ғалаба қозонишни режалаштиргандик. Бошлиқлар ҳам фақат ғолиб келиш лозимлигини таъкидлаганди. Худога шукур, бир жамоа бўлиб, муваффақиятга эришдик. 

— "Шўртан"дан бошқа жамоа сафида тўп тепиш режангиз борми?

— Яхши таклифлар бўлса, бошқа жамоада ўйнаш ниятим бор. Бироқ ҳали бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика