UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  30 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Муҳаммадюсуф Собиров: "Ярим финалга чиқиб, янги тарих ёзишни мақсад қилганмиз" Янгиликлар

Муҳаммадюсуф Собиров: "Ярим финалга чиқиб, янги тарих ёзишни мақсад қилганмиз"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси дарвозабони Муҳаммадюсуф Собиров Францияга қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.

— Францияга қарши ўйин ҳақида...

— Эртанги учрашувга тайёрмиз. Барча жамоадошларим Англияга қарши учрашувдаги каби бирдам бўлиб, эртанги баҳсни ўз фойдамизга ҳал қилиш ниятидамиз. Худо хоҳласа, ярим финал йўлланмасига эга чиқиб, янги тарих ёзишни мақсад қиляпмиз.

— Тикланиш жараёни ҳақида...

— Мураббийларимиз Англия қарши ўйин тугаши биланоқ тикланиш жараёнини бошлаб юборишганди. Ғалаба қозонганимиз яхши, лекин шу билан берилиб, кейинги ўйинга тайёргарликни унутмаслик кераклигини тушунтиришди. Қисқа муддатда босқичма-босқич тикланиш машқлари устида ишлаб бордик. Барча жамоадошларим эртанги учрашувга тайёр. 

— Ўйин пеналтилар сериясига бориши мумкинми ва шахсан ўзингиз ҳам тайёргарлик кўряпсизми?

— Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз ҳар қандай ҳолатга ҳам тайёргарлик кўряпмиз.

— Мураббийнинг кўрсатмалари ҳақида...

— Машғулотлар давомида бош мураббийимиз қўл остида шуғулланяпмиз. Эртага трибунада бўлса ҳам бевосита ўйинда иштирок этадилар. Шу сабабли бу бизга у қадар катта муаммо туғдирмайди, деб ўйлайман. Худо хоҳласа, эртага ўйинда ғалаба қозониб, Жамолиддин акани ҳам хурсанд қилмоқчимиз. Шу фурсатдан фойдаланиб бизни қўллаб-қувватлаб турган барча Ватандошларимизга раҳмат айтмоқчиман.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика