UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  0 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  1 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  22 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  21 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  5 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16

Муҳаммад Исаев: "Легионер сифатида ўйнаш истагим бор эди" Янгиликлар

Муҳаммад Исаев: "Легионер сифатида ўйнаш истагим бор эди"

Ўтган мавсумни “Металлург”да ўтказган ярим ҳимоячи Муҳаммад Исаев Тожикистоннинг “Истиқлол” клуби сафига бориб қўшилди.

Шундан сўнг футболчининг фикрларига қулоқ тутдик.

"Металлург"да захирада қолиб кетаётгандим. Мураббийлар нимагадир менга ишонч билдиришмаётганди. Мен эса кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида бошқа жамоада ўзимни синаб кўрмоқчи эдим. "Металлург" билан дўстона хайрлашдик. 

Ўзбекистон Суперлигасининг бир қатор жамоаларидан таклиф бўлди. Лекин шахсан ўзим легионер сифатида ўйнаш ва кучимни Осиё Чемпионлар Лигасида синаб кўришни истадим, чунки “Истиқлол”дан аллақачон таклиф олгандим. Ўйлаб ўтирмасдан шу таклифни қабул қилдим ва жамоа сафига бориб қўшилдим. 

Жамоада мени яхши кутиб олишди. Тожикистоннинг бошқа клубларидаги шароитларни билмадим-ку, аммо келиб қўшилган жамоамда барчаси тўлақонли қониқтирди. Аслида “Истиқлол” ўтган йили ҳам таклиф билан чиққан эди, ўшанда "Металлург"да қолишни истагандим. 

Осиё Чемпионлар Лигасида муносиб иштирок этишни истаяпмиз. Дейлик, гуруҳдан кейинги босқичга чиқишни режалаштирмоқдамиз. Гуруҳимизда "Ал Ҳилол" билан қийин ўйинлар бўлади. Лекин биз барчасига тайёрмиз, ўтган йили "Истиқлол" ушбу жамоани мағлубиятга учратганди. “Ал Райян” билан ҳам жиддий ўйин кечади. Негаки, уларда ҳам яхши футболчилар бор”, – дея сўзини якунлади Исаев.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика