UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  18 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Муҳаммад Ал Шлҳуб - ОЧЛда ўйнаш бўйича саудияликлар афсонаси Янгиликлар

Муҳаммад Ал Шлҳуб - ОЧЛда ўйнаш бўйича саудияликлар афсонаси

ОФК сайти Осиё чемпионлар лигасида иштирок этувчи давлатларнинг энг кучли футболчисини аниқлаш борасида сўров ўтказяпти.

Аввалги сўровнома эронлик футболчилар ўртасида ўтказилган бўлиб, бунда "Персеполис" ҳимоячиси Жалол Ҳоссейни ОЧЛда ўйнаш борасида эронликлар афсонаси деб топилганди. 

Саудия Арабистони футболчилари ўртасида ўтказилган иккинчи сўровномада фаолиятининг тўлиқ қисмини "Ал Ҳилол"да ўтказган Муҳаммад Ал Шлҳуб бу борада саудияликлар афсонаси деб топилди. Ал Шлҳуб 57% овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Сўровномада жами 42,971 мухлис иштирок этди. 

Маълумот учун, Муҳаммад Ал Шлҳуб ОЧЛда 13 мавсумдан бери иштирок этиб келяпти. У 2000 йил 19 ёшида "Ал Ҳилол" билан Осиё клублар чемпионатида зафар қучган. Ўтган мавсум эса ОЧЛда ҳам ғолибликни қўлга киритди. 

Ал Шлҳуб ҳозир 39 ёшда, лекин ҳали футболни тугатгани йўқ. У ҳамон жамоа сардори ҳисобланади. Шлҳуб саудиялик футболчилар орасида Осиё чемпионлар лигасида энг кўп ўйин ўтказган.

 

Сўровномада иккинчи ўрин Муҳаммад Нурга насиб этди. У 30% овоз тўплади. ОЧЛда 9 мавсумни ўтказган Муҳаммад Нур асосан "Ал Иттиҳод"даги ўйинлари билан ёдда қолган. 2000 йиллардаги "Ал Иттиҳод"нинг "олтин даври" ёдингиздами, ўшанда жамоани Нурсиз тасаввур қилиб бўлмасди. Муҳаммад Нур 2004 йил ўз жамоаси билан ОЧЛ бош совринини қўлга киритган.

 

Учинчи ўринни "Ал Ҳилол"нинг бошқа бир футболчиси, ҳозирги кунда жамоа етакчиси Салим Ал Довсари эгаллади. У 9% овоз жамғарди. Ал Довсари 8 мавсумдан бери ОЧЛда ўйнаб келяпти. У ўз клубида Салман Фараж, Ёсир Ал Шаҳрани каби футболчилар билан бир қаторда туради. Ал Довсари 2011 йил "Ал Ҳилол"да дебютини ўтказган.

 

Тўртинчи ўриндаги Носир Ал Шамрони 2% овоз тўплади. ОЧЛда 10 мавсумни ўтказган ушбу ҳужумчи шу пайтгача бир нечта голлар урган. Агар Муҳаммад Ал Шлҳуб билан Муҳаммад Нур фақат битта жамоада ўйнаб ОЧЛда ўзларини кўрсатган деб ҳисобласак, Носир Ал Шамрони бир қатор клубларда майдонга тушган.

 

Ал Шамрони ОЧЛда илк бор 2006 йил "Ал Шабаб" сафида майдонга тушган. Шундан сўнг "Ал Ҳилол"да ўйнаган. Бир муддат "Ал Айн" сафида фоалият олиб борган ҳужумчи охирги йилларда "Ал Иттиҳод" билан халқаро учрашувларда иштирок этяпти. 

Ва ниҳоят мазкур сўровномада Сауд Карири 1% овоз билан охирги бўлди. Карири ОЧЛда 11 мавсумни ўтказган. Албатта, у гол урадиган футболчи эмасди, лекин майдонда катта ҳажмдаги ишни бажарарди. Ўз пайтида Саудия Арабистони терма жамоаси сардори бўлган Сауд Карири 2004 йил "Ал Иттиҳод" сафида ОЧЛда илк бор майдонга тушган. Ушбу ярим ҳимоячи ОЧЛ финалларида 4 бор майдонга тушган (2004, 2005, 2009, 2014) ягона футболчи ҳисобланади.

   

Сўровнома натижалари:

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика