UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  308 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  6 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  24 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23

Муборак Рамазон ойидаги Суперлига ўйинлари бошланиш вақтлари Янгиликлар

Муборак Рамазон ойидаги Суперлига ўйинлари бошланиш вақтлари

Келаси ҳафтада муборак Рамазон ойи бошланади.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси раҳбарияти футбол учрашувлари вақтини мухлислар талабидан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқиши ҳақида аввал хабар бериб ўтилган эди.

Жумладан, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бу борада қуйидаги фикрларни билдириб ўтганди: “Мухлисларни футбол майдонларига қайтариш учун изланишдан тўхтамаймиз. Улар учун яратиб бериладиган ҳар қандай шароит биринчи навбатда ўзимизни ҳам хурсанд қилади. Бунда биринчи галда ифторлик вақтини ҳисобга олиш керак. Яъни, футбол учрашувлари шундай вақтга қўйиладики, бўлимларнинг тугаши оғиз очиш вақтига йўл очиб беради. Ислом динига эътиқод қилувчи футбол мухлисларимиз ифторлик қилиш ҳамда ўз фарзларини адо этиш имкониятига эга бўлишади”.

Ана шундан келиб чиққан ҳолда, муборак Рамазон ойида бўлиб ўтадиган Суперлига баҳслари қуйидаги вақтларга белгиланди:

Суперлига 12-тур
22 май


Соат 18:49 “Қўқон-1912” – “Бухоро” (Жонли эфир)
Соат 18:56 “Локомотив” – “Қизилқум”


13-тур
25 май

Соат 18:49 “Нефтчи” – “Сўғдиёна”
Соат 18:59 “Пахтакор” – “Бунёдкор” (Жонли эфир)
Соат 19:20 “Бухоро” – “Насаф”

26 май
Соат 18:50 “Навбаҳор” - АГМК (Жонли эфир)
Соат 19:00 “Металлург” – “Локомотив”
Соат 18:53 “Қўқон-1912” - “Қизилқум”

Кўриб турганингиздек, ўйинлар вақти шундай тузилганки, биринчи бўлим тугаганини билдирувчи ҳакамнинг ҳуштагидан кейин мухлислар ифторлик қилишлари ва фарзларни адо қилишлари мумкин. Бу вазиятда турли ҳудудларда қуёш ботиши ҳар хил вақтга тўғри келиши, шундан келиб чиққан ҳолда, оғиз очиш вақтлари ҳам бир-биридан фарқ қилиши инобатга олинган.



Яна бир маълумотни айтиб ўтиш зарур. 13-турдан ўрин олган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” ўйини қуръага кўра аслида Навоий шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди.

Аммо 2-турдаги “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйини Қўқондаги стадионда реконструкция ишлари олиб борилаётгани туфайли Навоийда ўтказилган. Шу сабабдан энди 13-турдан ўрин олган ўйин Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +125   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика